» » УЛКАН МАҚСАДЛАР ХИРМОНИ

УЛКАН МАҚСАДЛАР ХИРМОНИ

УЛКАН МАҚСАДЛАР ХИРМОНИ

Туманда 2020 йил ҳосили учун 10685 гектар майдонларга пахта экилиб парвариш қилинди.

Туманда 265 та фермер хўжаликлари билан жами 31993 тонна пахта хом ашёси топшириш бўйича шартномалар тузилган. Туманда 20 октябрь ҳолатига жами 29474 тонна, режага нисбатан 92,3 фоиз пахта хом ашёси йиғиб-териб олинди. Бир кунда 15000 нафардан ортиқ теримчилар томонидан 670 тонна ҳосил йиғиб олинмоқда. Бу кунлик 2,10 фоиз кўрсаткични ташкил этмоқда.

Туманнинг Абдулазиз Маъруфжон, Азиз, Азиза Нигора Шавкат, Шакаров Эсон бобо, Орзу, Жангалбойли, Қобилов Муродулла, Мақсад, Полвон ота, Хуршид-94, Бекзод Шоҳжаҳон истиқболи, Отамурод Жаббор, Сирожиддин Баҳодир саховати, Уста Ҳайитмурод бобо, Баҳромшоҳ-2019 номли фермер хўжаликлари ўз олдиларига қўйган режани ортиғи билан бажариб, пешқадамлар сафида бормоқда. Хатирчининг қолган барча фермер хўжаликлари бу йилги пахта ҳосилидан мамнун, шу кунларда улар ҳам режа ва мақсадларига эришадилар.

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 13.10.2020,   Ko‘rilgan: 38   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.