» » ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИ – ДАРОМАД МАНБАИ

ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИ – ДАРОМАД МАНБАИ

 

 

 

ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИ – ДАРОМАД МАНБАИ
ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИ – ДАРОМАД МАНБАИ
ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИ – ДАРОМАД МАНБАИ
ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИ – ДАРОМАД МАНБАИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вилоятда 2021 йил ҳосили учун 2020 йилнинг август-сентябрь ойларида тўқсонбости усулида 286 гектар очиқ майдон ва боғ орасига пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабрь ойларида 1841 гектарга экспортбоп сабзавот,жами 2127 гектар майдонга тўқсонбости усулида экинлар экиш режалаштирилган. Бу кеч ва қишда ҳам ердан унумли фойдаланиш, даромадни кўпайтиришга ҳисса қўшиши билан аҳамиятли. Шу боис экиш ишларини ўз вақтида олиб бориш талаб этилади.

Вилоятимиздаги фермерларга зарур тавсия ва кўрсатмаларни бериш мақсадида жойларда мавзуга оид кўргазмали семинарлар ташкил этилди. Жумладан, Хатирчи, Навбаҳор, Кармана ва Қизилтепа туманларида бўлиб ўтган ана шундай семинарларда вилоят ҳокимлиги масъул вакиллари, қишлоқ хўжалиги ташкилот ва корхона ходимлари, шунингдек, фермерлар қатнашди. Унда мавжуд экин майдонларидан унумли фойдаланиш, экиш муддатларини аниқлаш ва уруҳ қадашни кечиктирмаслик,  агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, .уруғни ерга сифатли қадаш ва уни бир текс ундириб олиш, ниҳолларни парваришлаш ва мўл ҳосил етиштиришгача бўлган мавсум оралиғидаги ишларни ўз вақтида унумли ва сифатли бажариш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

<!--[if !supportLists]-->-                     <!--[endif]-->Тўқсонбости усулида экин етиштиришда ҳосилдорликка эришиш аввало, сифатли уруғ танланишига боғлиқ, - дейди “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси бош инспектори Фаррух Ҳамроев. – Вилоятимизда август-сентябрь ва ноябрь-декабрь ойларида экинларни экишга 143 тонна уруғлик маҳсулот талаб этилади. Унинг 30 тоннаси пиёз, 113 тоннаси саримсоқпиёз, 0,1 тоннаси сабзи, 0,4 тоннаси кўкат уруғликларига тўғри келади. Фермерларга уруғ танлаш, уни қадаш ва кейинги парвариш бўйича ҳам маълумотлар бериб келинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, вилоятда бу борада агротехник тадбирларни кўнгилдагидек ўтказиш ҳам эътиборга олинган. Хусусан, экинлар парваришидаги техникалар учун1,6 миллион сўмлик 223 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари, 4,2 миллион сўмлик 0,6 тонна азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар захираси зарурлиги ҳисобга олиниб, уларни етказиб бериш ҳозирлиги кўрилмоқда.

Вилоятимизнинг Хатирчи туманида жами 577 гектар майдонга тўқсонбости усулида экин экиш белгиланган. Шундан74 гектарга август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз, қолган 503 гектарга  ноябрь-декабрь ойларида экспортбоп сабзавот экинларини экиш  кўзда тутилган.

Тумандаги фермер хўжаликларида экиш ҳисобига жами 13 минг 348 тонна, шундан 12 минг 906 тонна пиёз, 229 тонна саримсоқпиёз, 44 тонна сабзи ва 170 тонна кўкатлар маҳсулотлари етиштирилиши кутилмоқда. Ушбу етиштирилган маҳсулотларнинг 1 минг 265 тоннасини экспорт қилиш режалаштирилган.

<!--[if !supportLists]-->-  <!--[endif]-->Ушбу экинларни экиш учун жами 38 тонна пиёз, саримсоқпиёз, сабзи, кўкат уруғлари зарур бўлади,- дейди Инспекциянинг Хатирчи туман бўлими катта инспектори Жамолиддин Бобомуродов. - Фермер хўжаликларида ва таъминотчи корхоналарда захира яратилган бўлиб, буюртмаларга асосан етказиб берилиши таъминланади. Шунингдек, фермерлар билан учрашиб, тўқсонбости усулида экин экишни кечиктирмаслик бўйича назорат олиб бориляпти.

Туманнинг “Оқ олтин” массивида жойлашган “Ҳожи бобо” фермер хўжалигининг умумий майдони 70 гектарни ташкил этади. Шундан 50 гектари пахта, ғалла майдони, яна 5 гектари лалми ер ва 15 гектари боғдан иборат. Фермер хўжалик раиси Абдуғани Алиевнинг таъкидлашича, ерга меҳр берган, ундан унумли фойдаланган кишининг рўзғори бут, дастурхони файзли бўлади. Жорий йил фермер олма, ўрик, ёнғоқзордан иборат боғ қатор ораларидан мақсадли фойдаланиб, 1 гектар майдонга пиёз, 50 сотих ерга эса саримсоқпиёз экди.

<!--[if !supportLists]-->-  <!--[endif]-->Яна 30 сотих майдонга қулупнай экяпмиз,- дейди фермер А. Алиев.–Бундан ташқари, 1 гектар ерга уруғлик пиёз экишни мўлжаллаб турибмиз. Октябрда яна 1 гектар боғ орасига седана уруғидан қадамоқчимиз. Бу жуда фойдали, доривор ўсимлик ҳисобланади.Келаси йил баҳорда етиштирилган маҳсулотларимизни маҳаллий бозорга олиб чиқамиз. Туман инспекция бўлими ходимлари келиб, тавсияларини бериб туришибди. Мўл ҳосилга эришишни ният қилганмиз.

Навбаҳор туманида эса  540 гектар майдонга саримсоқпиёз, пиёз ва сабзавотлар экиш кўзда тутилган. Тумандаги фермер хўжаликларида жами 12 минг 596 тонна маҳсулотлар, шундан 12 минг 132 тонна пиёз, 145 тонна саримсоқпиёз, 154 тонна сабзи ва 165 тонна кўкатлар етиштирилади. Ушбу маҳсулотларнинг 1 минг 146 тоннасини экспорт қилиш ва 11 минг 449 тоннаси ҳамда ички истеъмолчилар вамаҳаллий бозорларга етказиб бериш  режалаштирилган.

<!--[if !supportLists]-->-       <!--[endif]-->Фермер хўжалигимизнинг пахта, ғалладан ташқари 2 гектар очиқ майдонининг 60 сотихига саримсоқпиёз, 40 сотихига пиёз экиш учун ер тайёрланаяпти,- дейди туманнинг “Янгиқўрғон” ҳудудидаги “Янги ер” фермер хўжалиги раиси Ойбек Ҳамроев.-  4-5 кунда экиш ишларини бошлаймиз. Экинлар учун “Ўзагроинспекция” туман бўлими инспекторлари тавсияси билан сифатли уруғларни танлаганмиз. Эрта баҳорда саримсоқпиёздан 6 тонна ҳосил олишни мўлжаллаб турибмиз. Бунинг учун барча агротехник тадбирлар ва ўғитлаш ишларини сифатли қилиб олиб боришга эътибор қаратамиз.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, вилоятимиз фермер хўжаликларида август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида экспортбоп сабзавот экинларини экиш ҳисобига жами 48 минг 526 тонна миқдорида озиқ-овқат учун зарур маҳсулотлар етиштирилади. Шундан 4 минг 513 тоннаси экспортга ва 44 минг 13 тоннаси аҳоли ва бозорларга етказиб берилади.

Инспекция вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари инспекторлари вазифалари асосида экишни кечиктирмаслик, сифатли ташкил этиш бўйича назорат тадбирларини олиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, вилоятда тўқсонбости усулида экишга даромадни ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш манбаи сифатида алоҳида эътибор қаратилган.

 

“Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси

 матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 12.09.2020,   Ko‘rilgan: 94   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.