» » Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йилнинг 3 сентябрь куни “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йилнинг 3 сентябрь куни “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

 

       Юртбошимиз томонидан жорий йил 3 сентябрь куни имзоланган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги  “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида судлар фаолиятида қуйидаги суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чоралари белгилаб олинди.

       Судлар фаолиятига  суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг қуйидаги устувор вазифалари белгилаб берилган.

           Жумладан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интеактив хизматлардан фойдаланиш имконини яратиш, электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш, суд органлари фаолиятиниочиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш, судларнинг маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш.

         Бундан ташқари, 2021 йил 1 январдан бошлаб суд мажлиси баённомаларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда  қайд этиб бориш, 2021 йил 1 июлдан бошлаб барча иштирокчиларни SMS хабар оқали суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида бепул хабардор қилиш, 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини онлайн тарза уларнинг илтимосига кўра эса қоғоз таклида тақдим этиш каби биро қатор ишларни амалга ошириш белгилаб берилган.

                                                                 

 

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи

туман судининг девонхона мудири

 Ф.Эсанов

 

 

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 04.09.2020,   Кўрилган: 163   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.