» » Хатирчи туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги 8-сессияси таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилди.

Хатирчи туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги 8-сессияси таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилди.

Хатирчи туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги 8-сессияси таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилди.
Хатирчи туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги 8-сессияси таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилди.
Хатирчи туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги 8-сессияси таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилди.
Хатирчи туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги 8-сессияси таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилди.

 

Сессия кун тартибига киритилган масала юзасидан олдинда турган муҳим вазифалар тўғрисида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ғ.Алиев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Н.Авазов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари У.Асадов, туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари, 4-сектор раҳбари И.Боймуродовларнинг ахборотлари эшитилди.

 Шунингдек, ҳар бир маҳаллалар кесимида ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган “Ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш Дастури” ҳамда “Йўл харитаси”ни қайтадан кўриб чиқилди ҳамда тасдиқланди, масъул сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотларга  унинг ижросини ўз муддатида сифатли амалга оширилишини  таъминлаш  вазифаси  юклатилди.Бу борада туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори И.Тошоновга ҳамда мутасадди ташкилотларга маҳаллаларда ишсиз фуқаролар, ёшлар, хотин-қизлар, олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумтаълим мактаблари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича зарурий чораларни амалга ошириш юклатилди.

Кун тартибидаги 2-масала юзасидан туман прокурори Н.Авазовнинг  туманда жиноятчиликни олдини олиш борасида масъул мутасаддилар томонидан олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисидаги  ахбороти эшитилди. Жумладан, вояга етмаган, муқаддам судланган, ишламайдиган шахслар ва хотин - қизлар томонидан жиноятлар содир этилиши ҳолатлари кўпайган маҳаллаларда ушбу салбий ҳодисаларнинг ўсиш сабаблари чуқур ўрганилиб ва таҳлил қилинди, уларни олдини олишга қаратилган тарғибот-тушунтириш ишлари кучайтирилиши хусусида қатъий чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлашда умумтаълим мактабларининг 11- синф битирувчиларини, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларининг таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, улар бандлигини таъминлаш чораларини кўриш келишиб олинди. Бунда ҳар бир маҳалла кесимида тарғибот гуруҳи аъзолари билан биргаликда вилоят ва туман кенгаши депутатлари томонидан ўзлари бириктирилган ҳудудларда фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечимини топиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4406-сонли қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил  22 июлдаги “2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” ги 613-сонли қарорини тумандаги ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Тошев, Қ.Фармонов, Б.Неъматов, О.Тошоновларнинг бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотлари эшитилди.

Шунингдек, сессия кун тартибидаги масалалардан бири Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги ҳамда “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 октябрдаги 295-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг эксперт хулосаларига асосан Хатирчи тумани Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Оқ товуқ” аҳоли пункти номини “Фаровон”, Мустақиллик маҳалласидаги “Шулликтепа” аҳоли пунктини “Исломобод”, “Кулва” аҳоли пунктини “Яшнобод” деб  қайта номлаш бўйича берилган таклифлар Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан бир овоздан тасдиқланди.

Шундан сўнг туман ҳокимининг 15.06.2020 йилдаги “Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Авлонов Вохид Бахриддиновични тайинлаш тўғрисида” ги Қ-939 сонли қарори ўқиб эшиттирилди ва бир овоздан тасдиқланди.

 Сессия кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар эшитилиб, атрофлича муҳокама қилинди, навбатдаги ўтказилдиган сессияда юқорида юклатилган вазифа ва топшириқлар юзасидан якуний натижалар ҳисоботи эшитилишига келишиб олинди. Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтказилган сессия ўз ишини якунлади.

 

 

 

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 22.06.2020,   Кўрилган: 120   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.