» » Давлат хусусий шерикчилик асосидаги барча қулайликларга эга замонавий маскан фойдаланишга топширилди.

Давлат хусусий шерикчилик асосидаги барча қулайликларга эга замонавий маскан фойдаланишга топширилди.

Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив  ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларган етказиш, Адлия вазирининг 2018 йил 13 июндаги “Бўлимлар томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари”, “республика-вилоят-туман-маҳалла” принципи бўйича аҳолинин ҳуқуқий саводсизлигига барҳам беришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш мақсадида Хатичи туман адлия бўлими томонидан доимий тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, 2020 йилнинг ўтган даврида туман адлия бўлими томонидан 1220  нафар аҳолини қамраб олган ҳолда 175 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилиб, фуқароларга 410 та буклет ва флаерлар етказилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш юзасидан жойларга чиққан ҳолда тарғибот тадбирлари ташкил этилиши билан бир қаторда тумандаги 68 та маҳалла вакилларини қўшган ҳолда телеграм ижтимоий тармоғида туман адлия бўлимининг тарғибот гуруҳи ташкил қилинди ва янги қонун ҳужжатлари аҳолига етказиб келинмоқда.

Бундан ташқари, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф қилиш чораларини кўриш мақсадида 140 дан ортиқ уйма-уй юриш ва 12 та сайёр қабуллар ташкил қилиниб, ушбу сайёр қабулларда келиб тушган 20 дан ортиқ мурожаатлар ҳал қилинди, муаммоларни бартараф қилиш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳамда бўлим иш режасида белгиланган ўрганишларга асосан, МЖтКнинг 43-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 2 нафар  мансабдор шахсларга нисбатан, тўпланган маъмурий иш материалларига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун маъмурий ишлар бўйича Хатирчи туман  судига тақдим қилинган.

Суд томонидан МЖтКнинг 43-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 2 нафар мансабдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Жорий йилнинг ўтган даврида келиб тушган қонунлар ва норматив ҳуқуқий хужжатлар туман адлия бўлимлари томонидан тумандаги 22 та корхона ва ташкилотларга бир иш кунидан кечиктирмасдан электрон тарзда етказилиши таъминлаб келинмоқда.

Оммавий ахборот воситаларида тарғибот тадбирларини жонлантиришга жиддий эътибор қаратилиб, телевиденияда 15 маротаба, босма ахборот воситаларида 12 маротаба, расмий веб-сайтларда 25 маротаба ва радиода 3 маротаба  ҳуқуқий тарғибот чиқишлари қилинди.

Бўлим томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида 5 марта ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 1000га якин қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, ушбу қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этилиши ҳамда 25  нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланди.

Таъсир чоралар қўлланилиши натижасида 200 та ноқонуний расмийлаштирилган ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилиши таъминланди.

Туман ҳудудидаги ташкилотларнинг мансабдар шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган моддаларига риоя қилиниши ҳолати мониторинг тарзида ўрганилганда 200 дан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан 20 дан ортиқ МЖтКнинг 49-моддасига асосан туман аҳоли бандликка кўмаклашиш марказларига маъмурий таклифлар тайёрланиб тақдим қилинди.

Хатирчи тумани Адлия бўлими томонидан “Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият” ҳамда “Адлия тадбиркорга дўст” дастурлари доирасида 500 дан ортиқ сўровномалар ўтказилиб, ушбу сўровномалар электрон дастурга киритилиши таъминланди.

 Хатирчи туман адлия бўлими бошлиғи                                             Ш.Н.Абдурахмонов

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 02.06.2020,   Кўрилган: 258   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.