» » Азиз болажонларимизни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий муборакбод этамиз. Ўғил-қизларимизнинг кулгуси ҳамиша баралла янграсин, эзгу ниятлари ушалсин!

Азиз болажонларимизни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий муборакбод этамиз. Ўғил-қизларимизнинг кулгуси ҳамиша баралла янграсин, эзгу ниятлари ушалсин!

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

 

Юртимизда болаларни жон дилидан яхши кўрмайдиган, уларни суйиб эркаламайдиган оила бўлмаса керак. Халқимиз болажон халқлиги билан танилган. 


          Юртдошларимиз мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, амалдаги қонунчиликда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда уларнинг ҳимоясига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Яқиндагина Сенат аъзолари маъқуллаган ва Президентимиз томонидан имзоланган «Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун фикримизнинг ёрқин далилидир. Бу эса болалар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, уларга ҳуқуқий муносабатларда қўшимча кафолатлар бериш ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш каби мақсадларни таъминлайди. Куни кеча бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш ва ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажаришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида Президентимизнинг «Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши бу борадаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди, дейишимиз мумкин. Мазкур ҳужжат билан бола ҳуқуқлари бўйича вакил давлат органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмаган ҳолда фаолият юритиши ва дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланиши белгилаб берилди. Бундан ташқари, давлатимизда тарбия муассасаларини тамомлаган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жой билан таъминлаш тегишли қонуности ҳужжатлари билан мустаҳкамланган. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда болаларнинг мазмунли дам олиши ҳамда мунтазам тиббий кўрикдан ўтиши учун барча шарт-шароит яратилиб, уларни моддий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилган. Зотан, болалар оиланинг қувончи, давлатимизнинг умиди ва кучидир. 


Азиз болажонларимизни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан самимий муборакбод этамиз. Ўғил-қизларимизнинг кулгуси ҳамиша баралла янграсин, эзгу ниятлари ушалсин! 

 

 

     ЎзА

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 01.06.2020,   Ko‘rilgan: 149   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.