» » Хатирчи туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси

Хатирчи туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси

 

Ҳозирги пайта мамлакатимизда коронавирус тарқалишига қарши кенг миқёсда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда шифокорлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий хизматчилар энг олдинги қаторларда туриб ишлашяпти, бу албатта халқимизнинг саломатлигини асраш йўлидаги қилинаётган ишлар, лекин албатта иқтисодиётни барқарор ушлаб туриш, тадбиркорни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам бор. Шу ўринда, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Хатирчи туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига, тадбиркорлик субъектлари бевосита ташриф буюрмасдан қуйидаги тизимлар (интернет тармоғида;business.gov.uz, қисқа рақамли;1100, Хатирчи туманидаги Бош вазир қабулхонаси телефони;79-544-08-44) орқали мурожаат қилмоқда.

Карантин даврида Хатирчи туманидаги Бош вазир қабулхонасига жами 77 та мурожаатлар (137 та масала) келиб тушган. Келиб тушган жами 137 та масаладан, 133 таси кўриб чиқилган булиб, шундан 4 таси кўриб чиқиш жараёнида. Шу жумладан, кўриб чиқилган масалаларнинг 106 таси (80%) қаноатлантирилган, 26 таси (20%) тушунтириш берилган, 1 та (1%) мурожаат рад этилган.

Мурожаатларнинг асосий қисми кредит муддатини узайтириш, бир ҳудудан иккинчи ҳудудга маҳсулот ёки ишчиларни олиб ўтиш, солиқ масалалари, коммуникация тармоқларига уланиш, рухсатнома ва лицензиява бошқа масалаларни ташкил этди.

Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига келаётган хатлар орасида олиб борилаётган ислоҳатларни қўллаб-қувватлаб, миннатдорлик билдирилган тилаклар ҳам бор. Бу тилаклар Бош вазирнинг тадбиркорлар қабулхоналарига бўлаётган ҳар бир мурожаат қатъий назоратга олинганидан, уларда кўтарилган масалалар тезда ечим топаётганидан далолат.

 

 

Қабулхона мудири                                                                                   О.Очилов

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 19.05.2020,   Кўрилган: 65   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.