» » ОДАМ САВДОСИ-ДАВР МУАММОСИ

ОДАМ САВДОСИ-ДАВР МУАММОСИ

  Бугун Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари билан бўйлашиб, ўзининг ҳар тарафлама салоҳиятини намоён этмоқда. Давлатимизнинг ўзига хос сиёсати бошқа давлатлар ички сиёсатига аралашмаслик, жаҳондаги ҳеч бир ҳарбий блокларга қўшилмаслик, ички сиёсатимизга ҳам бегоналарнинг аралашмаслиги, устувор вазифа сифатида шу юртда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда халқимизнинг тинч-осойишта ва фаровон ҳаётини таъминлашдир. 

  Халқимиз бугун юртимиздаги тинчликка, фаровон ҳаётимизга шукроналик ҳисси билан яшайди. Албатта, бунга ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Ҳозирги даврдаги мана шундай ҳаётимизга   ҳавас билангина эмас, балки  ҳасад билан қаровчилар ҳам топилади. Тараққиёт ривожланган бугунги кунда жаҳондаги бўлаётган турли воқеаларни ҳеч кимдан яшириб бўлмайди. Зеро, қайсидир ҳудудларда кимларнингдир манфаатларини ҳимоя қилиб, ўз юрти, халқининг асл мақсадларидан йироқда алданиб қолган ҳолда, ҳеч бир манфаатсиз турли жанггарилик урушларида ҳалок бўлиб кетаётганлар бор. Инсон ҳаётининг асл мақсади кимгадир манфаат бериш, яхшилик қилиш бўлса, улар зўравонлик, бузғунчилик орқали ҳаёт мазмунини кўрадилар. Улар билмайдилармикан, яхшилик умри абадий, зўравонлик, босқинчилик эса қисқа умр кўради.

  Ҳозирги пайтда иқтисодий қийинчиликлар остида қолган айрим юртдошларимизни ана шундай бузғунчи ғоя эгалари гўё ўргимчак тўри ташлаб қўйгандек ўз ўлжасини кутиб туради. Уларнинг тўри иқтисодий ёрдам ва асл ислом дини ақидасига зид бўлган зўравонлик, биродаркушликдир. 

  Биз ўз олдимизга буюк мақсад-халқ манфаатларини устувор вазифа сифатида эътироф этамиз. Шундай экан, ҳар қандай ғараз кучлар бизни танлаган йўлимизга ғов бўла олмайди. Халимизнинг эзгу мақсади ҳам шундан иборатки, бу юртда эркин ва фаровон ҳаёт кечирувчи инсонлар, беғубор болажонлар кулгуси доимий бўлсин. Биз эркин ва фаровон ҳаёт тарафдоримиз.

 

А.ҲАМИДОВ,

“Камолот” ЁИҲ фаоли

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 24.01.2017,   Кўрилган: 441   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.