Пахта тозалаш заводи

                                                М   А   Ъ    Л   У   М  О   Т  Н  О   М   А 

 

               «Хатирчи пахта тозалаш» акциядорлик жамияти  1996 йил 3 июн куни  Навоий вилоят Адлия бошкармаси томонидан  №121 сонли ракам билан рўйхатдан ўтказилган. Жамиятнинг юридик манзили Хатирчи тумани Алишер Навоий фермерлар уюшмаси «Чувак» кишлоги  Хатирчи пахта тозалаш акциядорлик жамияти ўзининг 2007 йил  31 май кунги  умумий йигилиш карори билан тасдикланган Хатирчи туман Хокимининг  2007 йил  27 сентябрдаги К- 901-сонли  карори билан рўйхатга олинган низомига асосан фаолият юритади. 

«Хатирчи пахта тозалаш» корхонасининг асосий фаолият тури  пахта хом ашёларини кайта ишлаш ва пахта толаси,  линт, пух, чигит ва уруглик чигит тайёрлашдан иборат.  «Хатирчи пахта тозалаш» АЖда давлат улуши  51 % ни, мехнат жамоаси 6%,  эркин сотув улуши  43% ни ташкил этади.

Жамият таркибида 7 та пахта кабул килиш маскани мавжуд хамда жамият таъсисчилигида 2 та масъулияти чекланган жамият ташкил этилган. «Хатирчи пахта тозалаш» корхонасида  504 киши доимий иш билан таъминланган,  пахта кабул килиш мавсуми даврида корхонага иш хажмига караб 200-230 тагача  мавсумий ишчилар фукаровий хукукий шартнома асосида ишга кабул килинади. Хатирчи пахта тозалаш корхонасида  2012 йил пахта хосилидан 34  488  тонна пахта хом ашёси кабул килиниб, шундан 11 873  тонна  пахта толаси, 17 779  тонна  чигит,           11 054 тонна  пахта момиги, 1 315 тонна пух ишлаб чикилиб, истеъмолчиларга жўнатилган.  

               2013 йилда пахта хосилидан 33 738  тонна пахта хом ашёси кабул килиниб,  жадал суратларда кайта ишланиб,  истеъмолчиларга етказиб берилмокда. «Хатирчи пахта тозалаш»  корхонаси туман ва вилоятдаги етакчи  саноат корхоналаридан бири саналади.

Тел: (0436) 544-01-18, 544-01-19.

Пахта тозалаш заводиПахта тозалаш заводи
Пахта тозалаш заводи
Пахта тозалаш заводи
Пахта тозалаш заводи
Пахта тозалаш заводи

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 17.02.2014,   Кўрилган: 1507   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.