» » Mаданият ва спорт ишлари бўлими

Mаданият ва спорт ишлари бўлими

Навоий вилояти, Хатирчи тумани хокимлиги, Маданият ва спорт ишлари бўлими тўгрисида 

МАЪЛУМОТ

Хатирчи райони Маданият бўлими 1965 йилда ташкил этилган. 2004 йилдан Навоий вилояти, Хатирчи тумани Маданият ва спорт ишлари бўлими номи билан юритилмокда.

Хатирчи тумани Маданият ва спорт ишлари бўлими туман маркази Янгиработ шахри, Ахмад Яссавий кўчаси 127-А уйда жойлашган. Бўлим 1 та Марказий, 1 та шахар ва 15 та кишлок маданият уйлари, туман тарихий ўлкашунослик музейи, Амир Темур номидаги маданият ва истирохат боги, шунингдек спорт ишларини мувофиклаштириш бўйича спорт мутахиссисига эга холда туманда фаолият кўрсатиб келмокда.

Маданият ва спорт ишлари бўлимига карашли Марказий маданият уйида 5 та ижодий жамоалар:

- “Чиннигул” ашула ва ракс Халк ансамбли;

- “Ёр-ёр” фолклор этнографик “Халк” хаваскорлик жамоаси;

- “Тарона”  хаваскорлик эстрада гурухи;

-  “Зарафшон гуллари”  хаваскорлик  ашула  ва  ракс  ансамбли;

-  “Бахор” фолклор-этнографик хаваскорлик жамолари мавжуд бўлиб, туманда, вилоятда ва Республика микёсида ўтказиладиган кўрик танлов, фестиваль хамда “Наврўз”, Мустакиллик каби байрамларда ўзларининг ранг-баранг концерт дастурлари билан фаол иштирок этиб келмокда.

 

Туман марказидаги Амир Темур номидаги маданият ва истирохат  боги тўгрисида                                                                                                        маълумот.

 

1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010  йил 29  декабрдаги

322-сонли “2011-2015-йилларда Маданият ва истирохат богларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури ва вилоят хокимининг 2011 йил  4 январдаги  К-2-сонли карори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўгрисида ”

 Туман Марказий истирохат боги 1966 йилда тумандаги корхона, мактаблар, ташкилотларнинг ёрдамида хашар йўли билан курилган. 

 Хатирчи тумани Маданият ва спорт ишлари бўлимига карашли Амир Темур дам олиш истирохат боги 13,7 гектардан иборат. Богда жами бўлиб 1000 дан зиёд дарахтлар мавжуд.

 Маданият ва истирохат богида туманимизда ўтказиладиган “Наврўз” умумхалк байрами, Мустакиллик байрами хамда болаларни ёзги дам олиш даврида туман марказидаги мактабларнинг ўкувчилари дам олиш саёхатларини Маданият ва истирохат боги кўйнида кўнгилли ўтказишади.

ФАКС:   (0436)  544 - 01 - 45

 

 

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 17.02.2014,   Кўрилган: 1684   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.