» » Хатирчи туманида коронавирус инфекциясини ахоли ўртасида тарқалишини олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни мувофиқлаштириб борувчи туман ШТАБи ташкил этилган.

Хатирчи туманида коронавирус инфекциясини ахоли ўртасида тарқалишини олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни мувофиқлаштириб борувчи туман ШТАБи ташкил этилган.

Хатирчи туманида коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактика ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ.

         Хатирчи туманида коронавирус инфекциясини ахоли ўртасида тарқалишини олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни мувофиқлаштириб борувчи туман ШТАБи ташкил этилган. Бундан ташқари ТТБ қошида хам эпидемияга қарши ШТАБ хам фаолият юритмоқда. Коронавирус инфекциясига қарши кураш мажмуавий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Режа асосида ишлар олиб борилмоқда. Туманда коронавирус инфекцияси бўйича нохуш бўлган Хитой, Россия, Кория, Италия, Испания каби давлатлардан, Тошкент шахридан келган фуқаролар тиббий кузатув остига олиниши ташкил этилган. 1 та тезкор гурух (инфекционист, эпидемиолог, реаниматолог, дезинфекторлардан иборат) фаолият кўрсатмоқда.

         Сангижуман МФЙ Кориз қишлоғида яшовчи фуқаролар (А.Ж. ва А.М.)  07.05.2020 йилда Самарқанд шахрига жанозага боришган, фуқаро А.М. жанозада коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро М.Лайло билан бир неча кун яқин мулоқотда бўлиш оқибатида касалликни юқтириб олган. А.М касалликни турмуш ўртоғига А.Ж.га юқтирган. 12.05.2020 йилда эр-хотинлар бемалол хеч қандай тўсиқларсиз дастлаб Тасмачи қишлоғидаги жанозага, ундан чиқиб Пачир қишлоғидаги жанозага боришган. Шунинг оқибатида яна бир неча кишига каронавирус инфекциясини юқишига сабаб бўлишган. Касаллик ўчоқларида тезкорлик билан эпидемиологик суруштирув ишлари ўтказилди, ўчоқлар чегараси аниқланди, иккита жанозага борган, ушбу эр-хотинлар билан мулоқотда бўлган 1500 дан ортиқ киши лаборатория йўли билан коронавирус инфекциясига текширилди.

         Туман бўйича  ТТБ, СЭО маркази, ФВБ, ИИБ, миллий гвардия ва бошқа ташкилотлар хамкорликда коронавирус СOVID-19 инфекциясига қарши тадбирлар ўтказилмоқда. Коронавирус  инфекциясига қарши кураш туман штаби касалликка қарши профилактика ва эпидемияга қарши тадбирлар мунтазам ўтказилишини мувофиқлаштириб бормоқда.

         Туманда Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат Санитария врачининг 17.03.2020-йилдаги № 5-сонли қарори асосида чеклов тадбирлари жорий этилди, ниқобларда ишлаш режимига ўтилди, барча ташкилотлар кириш чиқиш эшикларига “СOVID-19 корнавирус инфекцияси бўйича карантин режими” ёзуви осиб чиқилди. Тумандаги барча ошхоналар, чойхоналар, ресторанлар, тўйхоналар фаолияти тўхтатилди. Туман СЭО марказида ташкил этилган 10 та дезинфекция ишлари ўтказувчи гурухлар томонидан тумандаги барча объектларда ва хонадонларда 4 512 732 м2  майдонда дезинфекция ишлари ўтказилди. Шундан 88 та мактабда, 66 та давлат ва хусусий боғчаларда, 245 та ташкилотларда, 21 614 та автотранспортда хамда 34 917 та хонадонда   дезинфекция ишлари ўтказилди. Тумандаги асосий катта кўчаларда харбий техника, ФВБга қарашли техникалар, ОВХлар ёрдамида 68 та МФЙдаги кучаларда дезинфекция ишлари ўтказилди. Ушбу мақсадда 31.66 тонна гипохлориднатрий эритмаси, 807.3 кг гипохлоридкалций кукуни ишлатилди. Туман СЭО марказида ташкил этилган 10 та дезинфекцияловчи гурух томонидан туман марказидаги барча ташкилотларда хар куни дезинфекция ишлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари эпидемиологик кўрсатмалар асосида Сангижуман МФЙ, Каттасой МФЙ, Тасмачи МФЙларда эпидемиологик ўчоқларда, ўчоқлар атрофидаги хонадонларда дезинфекция ишлари ўтказилди. Дезифекция тадбирлари давом эттирилмоқда.

         Дезинфекция ишларини тезкорлик билан ишларини таъминлаш мақсадида туман хокимининг топшириғига асосан 8 та ташкилот томонидан автомашиналар ажратилган, ушбу автомашиналар график асосида дезинфекторлар билан худудларга чиқарилмоқда. Туманда коронавирус инфекциясига қарши курашни кучайтириш мақсадида 68 та МФЙга 4 нафардан дезинфектор, 2 донадан автомакс, 2 донадан махсус химоя кийимлари берилди, дезинфекторлар томонидан 35 346 та хонадонда тўлиқ 2 мартадан дезинфекция ишлари ўтказилди, ҳозирги кунда дезинфекция ишлари давом эттирилмоқда. Туман СЭО маркази, тиббиёт ходимларидан иборат гурухлар томонидан хонадонларда коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича кенг қамровли тушунтириш ишлари ўтказилмоқда. Тушунтиришлар давомида 30 351 дона  тарқатма материаллари, эслатмалар тарқатилди, ахоли ўртасида коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича сухбатлар ўтказилмоқда, маърузалар ўқилмоқда, бунда асосий эътибор ниқоб тақиш режимига риоя қилиш, сабабсиз кўчаларга чиқмаслик, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, хонадонларда тозаликни сақлашга, сувни қайнатиб ичишга қаратилмоқда. Коронавирус инфекцияси профилактикаси ва унга қарши олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида “Хатирчи хаёти” газетасига 2 та мақола берилди, 3895 та плакатлар чоп этилиб, 215 та объектларга ушбу плакатлар илинди. Хатирчи ТТБда ва туман СЭО марказида дезинфекцияловчи воситалар, шахсий химоя кийимлари, дезинфекциялаш жихозлари захираси яратилди. Янгирабод, Зарафшон блок постларида СЭО маркази ходимлари томонидан туну-кунлик навбатчилик ташкил этилган.

         Туманга 41 900 кг гипохлорид натрий эритмаси олиб келиниб, 33 600 кг ишлатилди, бундан ташқари 690.57 кг гипохлорид калция кукуни ишлатилди.  дезинфекция ишлари ўтказилмоқда.

       

 

 

        

Хатирчи туман СЭО маркази бош врачи   Ф.К.Нуриддинов

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 01.06.2020,   Кўрилган: 208   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.