DataLife Engine > Туман хакида > Tарихий ўлкашунослик музейи

Tарихий ўлкашунослик музейи


17-02-2014, 10:02. Разместил: admin

Хатирчи тумани тарихий ўлкашунослик музейи тўғрисида маълумот.

 

   Тарихий ўлкашунослик музейи 1974 йил 19 февралда туман ижроия қўмитасининг № 40-Р-сонли фармойиши билан ташкил этилган бўлиб, Хатирчи туман Маданият ва Спорт ишлари бўлимига қарашли эканлиги қайд этилган. 1977 йил музей учун алоҳида махсус бино қурилган бўлиб,  ҳозирда туманимиз фуқаролари ҳамда ёшларига хизмат қилиб келмоқда.

Туманимизнинг тарихий ўлкашунослик музейи ўлкамиздаги тарихий топилмаларнинг музейда сақланиши, ноёб экспонатлар орқали фуқароларда, айниқса, ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат туйғуларини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Тарихий ўлкашунослик музейида ота-боболаримизнинг яшаб ўтган турмуш тарзида иш қуроллари сифатида фойдаланган асбоб-ускуналари, кийим-кечаклари, қадимий урф-одатларини акс эттирган экспонатлар мавжуд.

Музейда 2014 йил январь ойи ҳолати бўйича экспонатлар сони: - 932 дона умумий ер майдони 0,26 гектар, экспозиция майдони - 225 м.кв., музей 9 та бўлимдан иборат:

1-бўлим: Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, ишлаб чиқариш ҳамда четга экспорт қилишни тарғиб этиш тўғрисида кўргазма экспонатлар;

2-бўлим: Тиббиёт соҳасида туман миқёсидаги етук тиббиёт  ходимларининг кўргазма фотосуратлари;

3-бўлим: Юксак меҳнати билан халқ ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган устозлар ҳақида  кўргазма экспонатлар;

4-бўлим: Пўлкан шоирнинг ижоди ҳақида кўргазма экспонатлар тўплами;

5-бўлим:  Халқ ижодиёти  намуналари;

6-бўлим:  II-жаҳон уруши ва Афғон уруши қатнашчилари ҳақида экспонатлар тўплами:

7-бўлим:   Нумизматика бўлими;

8-бўлим:  Тарихий ёдгорликлар мажмуаси;

9-бўлим: Миллий қадриятлар либослари.

Tарихий ўлкашунослик музейи
Tарихий ўлкашунослик музейи
Tарихий ўлкашунослик музейи
Tарихий ўлкашунослик музейи
Tарихий ўлкашунослик музейи
Tарихий ўлкашунослик музейи
Tарихий ўлкашунослик музейи
Tарихий ўлкашунослик музейи
Tарихий ўлкашунослик музейи
Tарихий ўлкашунослик музейи


Вернуться назад