» » ТАШАББУС ТАЛҚИНИ

ТАШАББУС ТАЛҚИНИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил 19 мартда ўтказилган селектр йиғилишида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари,китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Бугунги кунда жойларда бу ташаббуслар ижросини таъминлашга жадал киришилган. Шу билан бирга жойларда уларнинг мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилмоқда.

Яқинда шундай тадбирларнинг навбатдагилари туман тиббиёт бирлашмасида ва “Ёш темурбеклар” МТМда бўлиб ўтди.

Уларда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий техника институтининг 1- босқич кўрсанти Азизбек Расулов мазкур ташаббуслар юзасидан маъруза қилди.

Тадбир давомида маърузачига бир қатор саволлар ҳам берилди ва у батафсиз жавоблар қайтарди.

 

А.ҲАМИДОВ.

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 01.08.2019,   Кўрилган: 32   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.