» » КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАЙЛИК

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАЙЛИК

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 апрелдаги “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги буйруғига асосан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора- тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт- шароитларни бартараф этиш йўлларини топиш мақсадида “Биз коррупцияга қаршимиз” номли мегатанлов ўтказилмоқда.

Мазкур мегатонлов “Энг яхши журналистик материал учун”, “Энг яхши блогпост учун”, “Энг яхши юмористик асар (карикатура, ҳажвия ва ҳоказо)учун”, “Энг яхши видеоролик сценарий учун”, “Энг яхши флаер, буклет, баннер, плакат учун” номинациялари бўйича ташкил этилган.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ўз ижодий материалларини номинация номини кўрсатган ҳолда танлов Ишчи органи (Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5- уй манзилига ёки x.klichev@adliya.uz электрон почта манзили)га паспорт нусхаси ва резюмеси билан биргаликда топшириши мумкинлиги маълум қилинади.

 

ХАТИРЧИ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ.

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 01.08.2019,   Кўрилган: 31   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.