» » ЭЛ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

ЭЛ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

Юртимизнинг барча гўшаларида-чекка қишлоқларда ҳам бугун ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Албатта, бу каби ишларнинг амалга оширилиши халқимизнинг яшаш шароитларини янада яхшилашни кўзда тутади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарорига асосан  Хатирчи тумани ҳокимининг 2019 йил 1 март куни Қ-1921-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга асосан дастурга туманнинг “Лангар”, “Боғишамол” ва “Тамабаҳрин” қишлоқлари киритилиб, ушбу ҳудудлардаги ижтимоий соҳа, йўл инфратузилма объектлари, коммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, аҳоли хонадонларини, шу жумладан, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонларини тартибга келтириш ишлари бажарилмоқда.  Хусусан, Боғишамол қишлоғи бўйича 564 та хонадонда  2442 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу уй-жойларга тумандаги ташкилотлар бириктирилиб, ҳозирги кунда 381 та уй-жойларнинг фасад қисмларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Муҳандислик коммуникациялари бўйича 17,8 км. газ тармоқларидан 2.8 км., 5.8 км. электр тармоқларидан 1 км., 20 км. ичимлик сув тармоқларидан 6 км. қисмини тортиш ишлари бажарилмоқда, шунингдек, 13,1 км. йўлларни қуриш режалаштирилган бўлиб, ички йўлларнинг 8,3 км. қисмида шағаллаштириш ишлари тугатилди.

Қишлоқда 10 та намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойларда ғишт териш ишлари тугатилиб, сувоқлаш ишлари бажарилмоқда. Шунингдек, маҳалла, ҚОП, МТМ бинолари янги қурилаётган бўлса, ҳудуддаги 78 ва 18-мактаб бинолари мукаммал таъмирланмоқда.

Тамабаҳрин қишлоғида 604 та хонадонда 2630  нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда ҳам 513 та уй-жойларнинг фасад қисмларини таъмирлаш ишлари олиб борилди. Муҳандислик коммуникация линиялари бўйича 21,3 км. газ тармоқларидан 4.3 км., 6 км. электр тармоқларидан 2.1 км., 17 км. ичимлик сув тармоқларидан 16 км. қисмини тортиш ишлари бажарилмоқда, шунингдек, 16.2 км. йўлларни қуриш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 10 км. ички йўлларни шағаллаштириш ишлари бажарилди.

Қишлоқда 10 та намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойларда ташқи ва ички сувоқлаш ишлари бажарилмоқда.  Ҳудуддаги маҳалла, ҚОП ва 22-мактаб биноси мукаммал таъмирланмоқда.

 

Ш. УМАРОВ.

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 01.08.2019,   Кўрилган: 33   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.