» » ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ

ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ

ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ     

Хатирчи тумани шимолдан ва шимолий ғарбдан вилоятнинг Нурота, ғарбдан Навбаҳор туманлари билан жанубдан Зарафшон дарёси орқали Самарқанд вилоятининг Пахтачи ва Нарпай туманлари, жанубий-шарқ ва шарқдан Каттақўрғон ҳамда шимолий-шарқдан Қўшработ туманлари билан чегарадош. 

Туманнинг ер майдони 1382 кв.км, аҳолиси 194174 киши. 

Хатирчи тарихда Сўғдиёна, Кушон, Миёнқол ва яна бир қанча хонлик, подшолик ҳамда амирликлар номи билан аталиб келган. 

Туман ҳудуди  кейинги минг йил ичида Миёнқол музофоти, Кушония беклиги, Хатирчи вилояти, Хатирчи беклиги, Хатирчи волости, тумани, кенти ва Хатирчи райони деб юритилган. 

Хатирчи тумани Ўзбекистоннинг дастлабки 79 тумани қаторида расман 1926- йил 29- сентябрда ташкил топган. 1920-1921 йилларда Бухоро халқ совет республикаси таркибида вилоят, 1922-1924- йилларда Кармана вилоятида уезд, 1925-1926- йилларда Кармана уездининг волости, 1927-1930- йилларда Зарафшон округида район, 1938- йилгача республикага бўйсунувчи район, 1938- йилда янгидан вилоятлар тузилгач 1982- йил  20- апрелгача Самарқ,анд вилоятининг, сўнгра 1989 -йил сентябр ойигача янги ташкил этилган Навоий вилоятининг таркибида бўлган. 

1989- йилда Навоий вилояти таркатиб юборилгач, туман яна Самарқанд вилоятига қўшилди. 1992- йилдан бошлаб қайта ташкил этилган  Навоий вилоятининг йирик деҳқончилик-саноат туманларидан бири бўлиб келмокда. Туманимиз маркази Искандар Зулқарнайн замонида Паркент (грекча-туркча ён, чет қишлоқ, яъни дарё ёнидаги) араблар истилоси даврига келиб, Фарахкент (чунки арабчада “п” ҳарфи, товуши ишлатилмайди). Соҳибкирон Амир Темур ҳукмронлиги давридан  XII-асргача Фарохин қишлоғи, қалъаси деб юритилган. Хатирчининг номланиши 1677 милодий йилдан бошланади. Хўш, “Хатирчи” атамасининг маъноси нима экан ? Юртдошимиз Абдураззоқ хўжа ибн Абдуваххоб хўжа Бадир ота томонидан тижорат ишлари, савдо-сотиқ ва бозор муносабатлари қонун -қоидаларига бағишлаб, ҳижрий 1277-1278 - (милодий 1861-61) йилларда ёзилган “Китоби байъя” асарида ўзлари туғилган ерни “Жойи мавлудаш қишлоғи Қорача ас шўъбаи Хатирчиги бехатар”, деб тилга олганлар. Хатирчи сўзининг луғавий маъноси араб  тилидан келиб чиққан бўлиб, “ Катта сув” ( арабчада “ хатр”- катта,  “ жў” – сув) маъноларини билдиради.

Хатирчи туманининг археологик топилмаларидан маълум бўлишича милоддан аввалги 3 минг йиллик охирида аҳоли мисдан қурол ясашни билган. Бронза даври (милоддан аввалги 2-1 минг йилликлар) да дастлаб ўтроқ деҳқончилик турар жойлари вужудга келган (Новандак тепа, Умарамин тепа, Хўжа қўрғон, Куфин ва Парахун). Милоддан аввалги 2 минг йилликнинг иккинчи ярмида асосан чорвачилик ва оддий деҳқончилик билан шуғулланилган. Бу ерда қабилалар истиқомат қилишган. 

1920- йил 14- сентябрь куни Бухорода умум Бухоро инқилоб қўмитаси ва Республика ҳукумати Халқ нозирлари Совети тузилди. Халқ нозирлари Советининг 14- сентябрдаги қарорига кўра Хатирчи вилояти тузилди ва Сайидмурод Эшон шўъро ҳукуматининг раиси, Саид Аъзам Хўжаев инқилоб қўмитасининг раҳбари этиб тайинландилар. 1926- йил сентябр ойида республикада янгидан маъмурий-ҳудудий бўлиниш ўтказилди ва 10 та округ ва 79 та туман ташкил этилди.  Ўрта Зарафшон округига Хатирчи тумани ҳам киритилди.

ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ
ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ, ТАРИХИ

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 17.02.2014,   Ko‘rilgan: 8316   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.