» » ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН

ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН

ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН

Бугун халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдан ташқари йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Кун тартибида Хатирчи туманини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кутилаётган натижалар ва 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида Хатирчи тумани хокими Ғ.Алиевнинг Хатирчи тумани аҳолиси ва тадбиркорларга Мурожаати тингланди.

         Мурожаатда туман ҳокими 2020 йилда амалга оширилган ишлар хусусида шундай деди:

- Бугунги кунда 2020 ҳамда 2021 йилги лойиҳаларни муддатидан олдин ишга тушиши ҳисобига қиймати 123,7 млрд.сўмлик, шундан банк кредит маблағлари ҳисобидан 71,7 млрд.сўм, лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан 52,1 млрд.сўмлик 68 та лойиҳалар ишга туширилиб, бунинг натижасида 532 та янги иш ўринлари яратилди.

Туманда экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда янги турдаги маҳсулотларни экспортга жалб қилиниши бўйича 2020 йилда жами 17,0 млн.долларлик (саноат маҳсулотлари 7,7 млн.долл ва мева-сабзавот экспорти 9,3 млн.долл) маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши бўйича режа топшириғи белгиланган бўлиб, бугунги кунда 9,3 млн.долларлик (йиллик режа ижроси 54 %) маҳсулотлар экспортга йўналтирилди. Йил якунига қадар қўшимча 3,0 млн.долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши бўйича аниқ ҳисоб-китобларимиз мавжуд бўлиб, белгиланган режа 77 фоизга бажарилади.

Туманимизда жойлашган Хатирчи кичик саноат зонаси ҳудудида 16 та корхонада қиймати 293,5 млрд.сўмлик лойиҳалар жойлаштирилган, ҳозирга қадар 2 та лойиҳа ишга туширилди ва йил якунига яна 3 та қиймати 268,6 млрд.сўмлик лойиҳалар ишга туширилиши белгиланган. Натижада 1 040 та яна мутахассисларни талаб қиладиган янги иш ўринлари яратилади. Бунинг учун мутахассис ишчи кадрларни тайёрлашимиз лозим.

Бугунги кунда қиймати 24,9 млрд.сўмлик 10 та лойиҳаларга Хатирчи кичик саноат зонасидан 3,7 гектар ер майдонлари ажратилган бўлиб, ҳозирда ушбу лойиҳаларнинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Туманда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Бинокор, Зарафшон, А.Темур, Миёнқол, Тамабахрин, Қорача, Навбаҳор ва Хонақа МФЙларида 3 дона 128 сиғимли янги замонавий “MSAN-128” АТСлари ва 7 дона 5120 портдан иборат “GPON” қурилмалари ўрнатилди. Бу орқали аҳоли учун юқори тезликдаги IPTV, интернет ва IP-телефония хизматларини яхшилашга эришилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам қатор натижаларга эришилди. Жумладан, тумандаги 11 228 гектар майдонларда 78.8 минг тонна ғалла етиштирилиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 70,2 центнерга етказилди.

Жорий йилда етиштирилган ғалланинг давлатга сотиш режаси 33 069 тонна ўрнига 34 986 тонна етиштирилиб, режа 105,7 фоизга бажарилди.

Худди шундай, пахтачилик соҳасида ҳам 31 993 тонна ўрнига 33 473 тонна пахта етиштирилиб, режа 104,6 фоизга уддаланди.Етиштирилган пахта ҳосилидан фермер хўжаликларининг умумий даромади 52,7 млрд. сўмни ташкил қилди.(харажатлар чиқарилмаган)

Пахта ҳосилини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ҳосилга ҳосил қўшишини инобатга олиб, тумандаги Боғчакалон, П.Шоир,Қ.Рахматов М.Улуғбек,Ш.Рашидов, Оқ.Олтин, А.Навоий, Ибн Сино,А.Пулатов, А.Ёрлоқобов, А.Темур ҳудудларидаги13 та фермер хўжаликларининг 577 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди. Ушбу технология жорий қилинган ерлардан олинган ҳосилдорлик юқори даражада бўлди ва ҳар бир гектарга қилинадиган ҳаражатлар камайди. Шунингдек, мазкур технологияларнинг афзаллиги яққол намоён бўлди.

Бир жиҳатга барчаларингиз эътибор қаратишларингизни сўрайман, Хатирчи туманида 2017 йилда жами 12 та давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, жами 1278 нафар бола қамраб олинган эди. Бу қамров даражаси туман бўйича 9,1 фоизни ташкил этарди.

Ҳозирги кунда туманда жами 302 та шундан 20 та давлат мактабгача таълим муассаси, 16 та  давлат хусусий шерикчилик асосида ва 266 та оилавий боғчалар фаолият юритиб 3 ёшдан 7 ёшгача болалар қамрови 70,3 фоизни ташкил этмоқда. Мана шу рақамлардан ҳам оилавий боғчаларни нақадар самарали ва фойдали эканлиги яққол номоён бўлмоқда.

Мурожаатда туман ҳокими 2021 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан:

Дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йилда умумий қиймати 1 трлн. сўм бўлган 147 та лойиҳалар шакллантирилиб, улар доирасида 2 840 та янги иш ўринлари яратилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, туманда 2021 йилда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурини тасдиқланиб, унга кўра умумий қиймати 289,7 млрд.сўм бўлган 312 та лойиҳалар амалга оширилади ва 1353 та иш ўринлари яратилади.

Дастур доирасида 2702 гектар янги ерларни томчилатиб (ёмғирлатиб) суғориш технологияларини жорий қилиш орқали оборотга киритиш режалаштириб олинди.

Оборотга киритиладиган ерларнинг 50 гектарида сабзавот, 172 гектарида полиз, 250гектарида дуккакли, ҳамда 540 гектарида боғ,1690 гектарида токзорлар барпо этилиши белгиланди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 92.6 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 1058га яқин янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

Бу кўрсаткич 2020 йил билан таққосланганда,лойиҳалар сони ва иш ўринлари бўйича 3 баробарга кўпайиши кўзда тутилган.

Туманда импорт ўрнини босувчи ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Мисол учун: “Давронбек шамс” хусусий корхонаси томонидан кунига бошланишига 6 тонна сут маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш лойиҳасининг бугунги кунда қурилиш ишлари олиб борилмоқда,2021 йил якунига қадар ушбу лойиҳа тўлиқ ишга туширилади.

“One step solution” корхонаси томонидан импорт ўрнини босувчи маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бугунги кунда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда ва 2021 йил якунига қадар ишга туширилиши натижасида 30 та янги доимий иш ўринлари яратилади.

 “Рақамли Ўзбекистон—2030” стратегиясини амалга ошириш учун, 2021 йилда туманимиздаги барча ижтимоий соҳа обьектларига (ХТВ, МТМ, ССВ, МФЙ) юқори тезликдаги интернет хизматларини тақдим этиш учун 100 кмдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари қуришни якунлаш ва охирги қурилмаларни ўрнатиб интернет тармоғи билан тўлиқ қамраб олиш зарур.

2021 йилда ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида
1,5 минг нафар фуқаролар мақсадли дастурлар доирасида яратиладиган ва бўш вакант иш ўринларига ишга жойлаштирилиши, 1100 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб этилиши, 650 фуқарони бандлигини таъминлаш учун 5 та йўналишда субсидия маблағи ажратилиши, бу борадаги ишларнинг кўламини кенгайтириб, ишсизлар сонини кескин камайтиришимиз зарур.

Бундан ташқари, аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида, ижтимоий ва муҳандислик инфратузилма объектлари қурилиши амалга оширилади.

Хусусан, 2021 йилда 44 км узунликдаги Хидирота-1 ичимлик суви тармоғи қурилиши амалга оширилиб, 6,3 млрд.сўм маблағлар сарфланади.

Шунингдек, туман марказидан ўтувчи 4р56 автомобиль йўлининг 5 км қисми (11-16 кмлар оралиғи) ва 4р48 автомобиль йўлларида 6 км қисмида (127-133 кмлар оралиғи) реконструкция ишлари бажарилиб, аҳолимиз учун текис ва равон йўллар қурилади.

2021 йилда туманда 3 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 6 та кўп қаватли 148 хонадонли уй-жойлар қурилиши якунланади.

Бундан ташқари, умумий ўрта таълим мактабларида
2021 йилда таълим сифатини яхшилаш, педагог ходимларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш, ўқувчиларнинг билим сифатини кўтариш, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ҳам бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Жумладан, 20-сонли умумтаълим мактабига 5,5 млрд.сўм маблағ ҳисобидан 420 ўринли, 29-сонли умумтаълим мактабига 3,0 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 176 ўринли қўшимча ўқув биноси янгидан қурилади ва 45-сонли умумтаълим мактаби мукаммал таъмирланади.

2021 йилнинг март ойида навбатдан ташқари ўтказиладиган аттестация синовига олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар сонини умумий 25 фоизга етказиш чоралари кўрилади.

2020-2021 ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактаблар битирувчиларининг камида 35 фоизини олий таълим муассасаларига қамраб олинига эришилади.

2021 йил давомида тумандаги 31-, 22-, 9-сонли умумтаълим мактабларига замонавий компъютер жамланмалари олиб бериш;

Умумий ўрта таълим мактабларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 200 млн.сўмлик спорт жиҳозлари, 250 млн.сўмлик мусиқа асбоблари, 100 млн.сўмлик мактаб кутубхонаси учун китоблар жамланмасини олиб бериш;

Шунингдек, 10- ва 65-сонли умумтаълим мактабларининг хожатхоналарини таъмирлаш ҳамда 45- ва 64-сонли умумтаълим мактабларига янги ҳожатхона қуриш ишлари режалаштирилган.

Шу билан бирга, мактабгача таълим тизимида ислоҳотлар давом эттирилиб, 10-, 11-сонли мактабгача таълим ташкилотлари 8,6 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан янгидан қурилади.

2 та давлат-хусусий шериклик асосида ҳамда 32 та оилавий боғчалар ташкил этилиб, 1970 нафар болаларни қамраб олиш натижасида қамров даражасида 82 фоизга етказилади.

2021 йилда ҳам тиббиёт тизимини моддий-техника базасини тубдан яхшиланиб, туман марказий шифохонасида реконструкция ишлари тўлиқ якунланади ҳамда замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланади. Шунингдек, 2 та оилавий шифокорлик пунктларининг фаолияти янгидан йўлга қўйилади.

Аҳолининг жисмоний ва рухий саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиб, туман марказидаги “Ёшлик” ўйингоҳи 2021 йилда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари хисобидан қайта реконструкция қилинади.

2021 йилда Олимпия спорт турларини кўпайтириш ва ривожлантириш учун Чим устида хоккей, Велоспорт, Юнон-рум кураши каби турларни очилиб, олимпия спорт турлари бўйича олий маълумотли тренерлар сонини ошириш режалаштирилган.

2021 йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Ушбу чора-тадбирлар 8 та йўналишни ўз ичига қамраб олган. 44 та банддан иборат ушбу дастур доирасида 157 млрд 850 млн.сўмлик ишлар амалга оширилади.

Ушбу дастур Ёшлар сиёсати соҳасида 2021 йил олдимизда турган кўплаб муаммоларимизга ечим бўла олади.

Сессия якунида Мурожаат бўйича депутатлар музокара учун сўзга чиқиб, йил давомида амалга ошмай қолган лойиҳалар ва режалар, 2021 йил дастурлари, йўл хариталари юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН
ЯНГИ ЙИЛГА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 16.12.2020,   Ko‘rilgan: 1560   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.