РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ – КУН ТАРТИБИДАХалқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги махсус штаби бошлиғи ўринбосари Акмал Жўраевич Эшонқуловнинг куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминланиши бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди. Кун тартибида доимий комиссия раиси М.Саидаҳмедованинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонининг тумандаги ижроси ҳақидаги маърўзаси тингланди. Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига асосан туман маҳаллий бюджети қўшимча манбаларининг белгиланган миқдорини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтириш борасида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман молия бўлими бошлиғи Ж.Қаҳҳоров ҳисобот берди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Авлонов томонидан2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли истисодиётни ривожлантириш йили” да амалга оширишга оид давлат дастурининг тумандаги ижроси ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Туман ҳокими Ғофир Қувватович Алиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан парламент назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги 528-IV/ҚҚ-145-IV-сонли Қўшма қарорининг тумандаги ижроси сессия кун тартибида кўриб чиқилди. Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳамда бу борада масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи депутатлар эътиборига ҳавола қилинди. Кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Сессияда туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Muallif:admin, Qo‘shilgan sana: 26.11.2020, Ko‘rilgan: 174 Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.
|
Машҳур мақолалар
Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти ташкил этилди
Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Хатирчилик болажонларга Президент совғаси тақдим этилмоқда.МАҲАЛЛА ФИДОИЙЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Бугун туман маданият уйида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этишда фидокорона меҳнатЯНГИ ДАВР БУНЁДКОРЛАРИ
Хатирчи туманида “Бугуннинг ёшлари – янги давр бунёдкорлари” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги тадбирлари:
Хатирчи туманидан фотолавҳаларМақолалар архиви
Декабрь 2020 (18)Ноябрь 2020 (22)
Октябрь 2020 (30)
Сентябрь 2020 (15)
Август 2020 (11)
Июль 2020 (22)
Иш тартиби
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Мустақиллик кўчаси, 34-уй
Почта индекси: 211000
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 12:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: (+99879) 544-40-10, 544-40-17 факс: (0436) 544-50-09
Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Шодманов Шавкиддин Эргашевич.
E-mail: xatirchi@nv.uz
Давлат орган сайтлари
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ахборот хизмати
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
- Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмаси
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси
- Навоий вилояти Ҳокимлиги
- Навоий шаҳар Ҳокимлиги
- Ўзбекистон Республикаси Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги