Хатирчи тумани ҳокими Ғофир Қуватович Алиевнинг туман аҳолиси ва фаолларига мурожаатиАссалому алайкум, қадрли юртдошлар, азиз хатирчиликлар! Хатирчи ўзининг бетакрор табиати, тоғу даштлари, чашма вабулоқлари, дарё ва сойлари, жозибадор флора ва фаунаси билан асрлар давомида аждодларимизни доимо ўзига мафтун этиб келган. Бугун Сиз қадрли хатирчиликларга, азиз тумандошларимга мурожаат қилиб яна бир бор таъкидлашни истардим: - Она табиатимизнинг ҳар бир неъматини асраб авайлайлик, боридан унумли ва мақсадли фойдаланиб, фақат бугунги кунни эмас, эртамиз эгалари бўлган, жондан азиз фарзандларимизнинг ҳам ана шундай буюк неъматлардан бебаҳра бўлиб қолмасликлари учун масъул эканлигимизни унутмаслигимиз лозим! Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида 324 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, жисмоний шахсларга 109 миллон 940 минг сўмга яқин жарима қўлланилиб,табиатга етказилган зарар 99 миллион сўм ҳисобланганлиги афсуски, ачинарли ҳолдир. Туманимизнинг ҳудудий жиҳатдан кенглиги, ов қилиш учун қулай ҳудуд бўлгани учун овчиларининг сафи кенгайишига сабаб бўлмоқда. Аммо бу имкониятлардан нотўғри фойдаланиш, фауна ва флора оламига ваҳшийларча муносабатда бўлиш Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар етказиш афсуски, кузатилмоқда. Азиз Хатирчиликлар! Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборидаги устувор йўналишлардан биридир. Ҳозирги вақтда миллий қонунчилигимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни тартибга солувчи 30 дан ортиқ қонунлар ва 140 тадан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани бунинг яққол исботидир. Шундай экан, бизнинг фаол депутатларимиз табиатимизга етказилган ҳар қандай зарар ва йўқотишларга кўриладиган жазо чораларини янада кучайтириш юзасидан ўзларининг асосли таклифларини ишлаб чиқадилар, деган умиддаман. Қадрли тумандошлар! Бир сўз билан айтганда, Яратганнинг бебаҳо инъоми бўлган муқаддас она табиатига зиён етказиш асло кечирилмас хатодир. Шундай экан, туманимиз экологияси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда туманимизнинг барча фуқароларини, давлат ва жамоатчилигимиз вакилларини барчани яқин ҳамкорликка, фаолликка чорлаб қоламан. Эътиборингиз учун раҳмат!
Muallif:admin, Qo‘shilgan sana: 24.11.2020, Ko‘rilgan: 500 Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.
|
Машҳур мақолалар
Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти ташкил этилди
Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Хатирчилик болажонларга Президент совғаси тақдим этилмоқда.МАҲАЛЛА ФИДОИЙЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Бугун туман маданият уйида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этишда фидокорона меҳнатЯНГИ ДАВР БУНЁДКОРЛАРИ
Хатирчи туманида “Бугуннинг ёшлари – янги давр бунёдкорлари” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги тадбирлари:
Хатирчи туманидан фотолавҳаларМақолалар архиви
Декабрь 2020 (18)Ноябрь 2020 (22)
Октябрь 2020 (30)
Сентябрь 2020 (15)
Август 2020 (11)
Июль 2020 (22)
Иш тартиби
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Мустақиллик кўчаси, 34-уй
Почта индекси: 211000
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 12:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: (+99879) 544-40-10, 544-40-17 факс: (0436) 544-50-09
Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Шодманов Шавкиддин Эргашевич.
E-mail: xatirchi@nv.uz
Давлат орган сайтлари
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ахборот хизмати
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
- Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмаси
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси
- Навоий вилояти Ҳокимлиги
- Навоий шаҳар Ҳокимлиги
- Ўзбекистон Республикаси Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги