» » ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!

ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!

 

Бугун Хатирчи тумани ҳокимлигида туман ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиқлари, туман ҳокими ва ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда тижорат банклари раҳбарлари иштирок этишди. Бу ерда шунингдек, “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларининг кўргазмаси, тикув машиналари, мотокультиваторлар каби техникалар намойиши ташкил этилди.

Учрашувда ногиронлиги бўлган 8 нафар ёшларга ногиронлик аравачалари ва эшитиш мосламалари, бир нафарига даволаниш учун йўлланма, икки нафар талабага тўлов-шартномасига учун кўмак берилди.

20 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредит асосида тикув машиналари шу ернинг ўзида топширилган бўлса, олти нафар йигит-қизларнинг бизнес лойиҳалари кўриб чиқилиб, имтиёзли кредит оладиган бўлишди. Шунингдек, ҳунарманд бўлиш истагида бўлган 10 нафар ўқишга, 11 нафар хориждан қайтган меҳнат мигрантлари қайта касб-ҳунар ўрганишга йўлланма олишди. 30 нафар ёшлар эса доимий иш жойлари билан таъминландилар.

 

ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!
ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!
ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!
ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!
ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!
ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!
ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!
ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!
ЁШЛАР КЕЛАЖАК ЭГАЛАРИ!

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 20.11.2020,   Ko‘rilgan: 78   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.