» » Давлат байроғи қабул қилинган нишонланди

Давлат байроғи қабул қилинган нишонланди

 

Хатирчи тумани маданият саройи байрамона безатилиб, унга туман маҳалла фаоллари, таълим муассасалари ва корхона ташкилотлар раҳбарлари тўпланишди.

Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган байрам тадбирида сенатор Жамшид Ходжаев, туман ҳокими Ғофир Алиев, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этишди.

- Байроғимиз таърифини, ундаги маъноларни ёшлар онгу шуурига етказиш, уларда байроғимиз билан фахрланиш туйғусини шакллантириш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланиши лозим, - дея таъкидлади туман ҳокими ўз нутқида.

Байрам тадбири “Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори, хонанда Дилсўз ва туман маданият бўлими санъат усталарининг чиқишлари билан давом этди.

 

Давлат байроғи қабул қилинган нишонланди
Давлат байроғи қабул қилинган нишонланди
Давлат байроғи қабул қилинган нишонланди
Давлат байроғи қабул қилинган нишонланди
Давлат байроғи қабул қилинган нишонланди
Давлат байроғи қабул қилинган нишонланди
Давлат байроғи қабул қилинган нишонланди
Давлат байроғи қабул қилинган нишонланди

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 18.11.2020,   Ko‘rilgan: 58   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.