» » Лангар шаршараси ҳақида биласизми?

Лангар шаршараси ҳақида биласизми?

Навоий вилояти Хатирчи туманида жойлашган Лангар қишлоғи мафтункор табиати ва мусаффо иқлими билан танилган. Ҳар бир фаслда ҳудуд табиати бошқача бир гўзаллик касб этади.
Айниқса, у ердаги Лангар шаршарасининг мафтункор жилваси кишини ўзига ром этади. Унинг баландлиги 15 метр бўлиб, ҳаракатлари билан тошдан тошга урилиб оқаётган шаршара ўзига хос бетакрор манзара касб этади. Суви эса юқоридаги тоғлар қаридан сизиб чиқаётган булоқлар сувидир.

 

Ушбу шаршарани томоша қилиш, зилол сувнинг шовуллаган овозини тинглаган киши кўнглида ўзгача бир ҳис пайдо бўлади. Маҳаллий аҳоли ҳамда бошқа вилоятлардан ташриф буюрган дам олувчилар бу ерга тез тез келиб туришади.
Сирож АСЛОНОВ(сурат), ЎзА
Лангар шаршараси ҳақида биласизми?
Лангар шаршараси ҳақида биласизми?
Лангар шаршараси ҳақида биласизми?
Лангар шаршараси ҳақида биласизми?
Лангар шаршараси ҳақида биласизми?
Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 22.10.2020,   Ko‘rilgan: 87   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.