» » НАВОИЙ ҲАҚИДА РИВОЯТЛАР

НАВОИЙ ҲАҚИДА РИВОЯТЛАР

Алишер Навоий ҳазратлари Самарқандда ўқиб юрган кезларида Бухоройи шарифни зиёрат қилишни орзу қилибдилар. Самарқандда тўхталиб ўтадиган карвонлар орқали бир гуруҳ дўстлари билан Бухорога йўл олибдилар. Карвон йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, Карманадан ўтиб Малик роботга келиб тўхтабди ва дам олибдилар.
Туялар ва отларини суғорибдилар. Мешларни тўлдириб сув олибдилар. Ва яна Бухоро томон йўл олиб дилар Карвонда кетаётган Навоий ҳазратлари ён-атрофидаги чўлу саҳроларни кузатиб, ўйга толибдилар. Маликработ ва Сардобани барпо этганлар руҳига тиловат қилибдилар.
Қани энди, менинг Фарҳодларим, Ширинларим шу бепаён чўлу саҳроларга келиб, шу жойларни обод қилсалар. Сув чиқариб, боғ-роғлар барпо қилсалар, иморатлар, йўллар, масжид мадрасалар, шифохоналар барпо этсалар, саҳролар ўрнида гўзал бир юрт бунёд бўлса, деб орзу қилган эканлар.
Алишер Навоий ҳазратларининг руҳи шод бўлиб, кечаю кундуз муҳтарам Юртбошимиз ва халқимизни дуо қилармиш.

 

Navoiy.uz сайтидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 05.11.2014,   Кўрилган: 900   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.