» » ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ВА ШАФФОФЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ВА ШАФФОФЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Мамлакатда статистика ахборотидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат статистика ҳисоботини ишончли равишда юритишни шакллантириш юзасидан изчиллик билан чоралар кўрилмоқда. Интернетдаги йиғма маълумотларнинг миллий саҳифаси Халқаро валюта жамғармаси маълумотларини тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизими билан уйғунлаштирилди.

Шу билан бирга, ахборотларнинг умумфойдаланиш учун очиқлик ҳолати, очиқ маълумотларнинг ошкоралик ва сифат даражаси, уларни фуқароларга ва жаҳон ҳамжамиятга етказишнинг амалдаги механизмлари қабул қилинган халқаро талабларга тўлиқ жавоб бермайди ва натижада мамлакатимизнинг статистика салоҳияти индексидаги ўрни пастлигича қолмоқда.

Мамлакатимиз нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлашга қаратилган, давлат бошқарувининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастуридаги вазифаларни бажаришни таъминлаш мақсадида:

Хатирчи туман статистика бўлимида соҳага оид бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Статистика тизимини шаффофлигини таъминлаш мақсадида бўлимда очиқ эшиклар куни ташкиллаштирилиб, тадбиркорлик субъектлари вакилларига ҳисобот топшириш тартиблари тўғрисида семинарлар ўтказилиб бир қанча тушунчалар берилди ва ўзлари қизиқтирган саволлар бўйича ҳам аниқ жавоб ва тушунчалар айтиб ўтилди ва шу билан бирга Статистика органларининг қонуний фаолиятига, шу жумладан расмий статистика ҳисоботлари ва кузатувларини ўтказиш ҳамда уларни нашр қилиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди; Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари расмий статистика  ахбороти сифатида эълон қилинади.

 

                  

              Хатирчи туман статистика бўлими

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 23.03.2021,   Ko‘rilgan: 3402   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.