» » Ўзбекистон миллий академик драма театрининг туманимизда

Ўзбекистон миллий академик драма театрининг туманимизда

Ўзбекистон миллий академик драма театрининг туманимиздаЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг режа жадвалига мувофиқ “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида Ўзбекистон миллий академик драма театри санъаткорлари республика бўйлаб гастрол сафарига чиқишди. Жумладан улар Навоий вилоятининг шаҳар ва туманларига ҳам ташриф буюришди.

  Яқинда улар туман Маданият ва спорт ишлари бўлими биносининг концертлар залида туман аҳолиси билан ижодий учрашув ўтказишди.

  Унда дастлаб туманимиз ҳокими Ғ.Алиев сўз олиб, пойтахтдан келган меҳмонларни ташрифи билан қутлаб, ижодларига муваффақиятлар тилади.

  Шундан сўнг Ўзбекистон миллий академик драма театрининг директори, таниқли актёр Фатхулло Маъсудов, Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ҳамда Ёдгор Саъдиев туманимиз аҳлига қарата ўзларининг илиқ сўзларини, тилакларини билдириб, қўшиқлар ижро этишди.

  Эл ардоғидаги санъаткорлар Шохида Исмоилова, Муяссар Бердиқулова, Вазира Юнусова, Дилноза Кубаева, Собир Отажонов, Аваз Қодиров, Зебунисо Холиқова, Хусниддин Комилов сингари бир гуруҳ актёрлар “Андишали келинчак” спектаклини намойиш этиб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлишди.

 

Ўзбекистон миллий академик драма театрининг туманимизда   Ўзбекистон миллий академик драма театрининг туманимизда

Ўзбекистон миллий академик драма театрининг туманимизда   Ўзбекистон миллий академик драма театрининг туманимизда

Ўзбекистон миллий академик драма театрининг туманимизда   Ўзбекистон миллий академик драма театрининг туманимизда

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 11.09.2016,   Кўрилган: 404   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.