ТИББИЁТ РИВОЖЛАНМОҚДА

ТИББИЁТ РИВОЖЛАНМОҚДА  Жамиятнинг ривожланиши энг, аввало, маънан етук, жисмонан соғлом ёшларга боғлиқдир. Ватанимиз мустақилликка эришгач, халқ саломатлигини сақлаш, уларга ҳар томонлама қулайликлар яратиш давлатимизнинг энг устувор вазифаларидан бирига айланди.

  Бундай долзарб вазифаларнинг самараси сифатида нафақат марказий шаҳарларда, балки барча вилоятларнинг туман ва қишлоқларида ҳам замонавий тиббиёт бирлашмалари фаолияти амалга оширилди.

  Туманимизда 186728 нафар аҳоли бўлиб, уларга 35 та даволаш профилактика муассасалари, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 33 та қишлоқ врачлик пункти, туман ДСЭНМ ва туман “Саломатлик” маркази самарали хизмат кўрсатмоқда.

  Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида “Саломатлик-1” лойиҳаси асосида 20 та ҚВП ва унинг 28 та филиаллари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, 13 та ҚВП “Саломатлик-2” лойиҳаси асосида замонавий жиҳозлар билан таъминланиши режалаштирилган.

  Мустақиллик шарофати туфайли туман марказий шифохонаси таркибида Шошилинч тиббий ёрдам бўлими ташкил этилган бўлиб, у ерда аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Шу билан бир қаторда хомиладорлик, гинекология, терапия-1, терапия-2, болалар бўлимлари, туғруқ мажмуаси, қон қуйиш, кўз касалликлари, ташкилий-услубий ва зарарсизлантириш бўлими бинолари тўлиқ таъмирланди.

  Туман Тиббиёт бирлашмаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2015 йил Инвестиция дастури асосида 100 ўринли мажмуасида реконструкция ишлари тугатилиб, ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.                                                                                                                                                                             Шунингдек, “Соғлом она ва бола йили” туман дастурига киритилган туман тиббиёт Тез ёрдам бўлимининг биноси ва 55 ўринли болалар бўлими янгидан қуриб, ишга туширилди. Шу йиллар оралиғида аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир ҚВПда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

  Туманимиз ахолисига 234 нафар малакали врачлар, 1836 нафар ҳамширалар хизмат қилиб келмоқда. Туманимиз врачлари нафақат Тошкент шаҳрида, балки МДҲ давлатларида, яъни Москва, Киев, Харьков, Тбилиси, Баку каби шаҳарларда клиник ординатураларни ўтаб келди.

  Мустақиллик туфайли эришилаётган бундай ютуқларнинг барчаси инсон саломатлиги ва фаровонлиги учундир. Зотан, инсон энг олий қадриятдир.

 

Дилноза Абдуллаева,

ЎзМУ талабаси

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.09.2016,   Кўрилган: 440   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.