Дастур тасдиқланди

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги қарори  билан “2019–2021 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури” тасдиқланди

 Қарорга мувофиқ, туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди.

 Қарор билан Дастурни молиялаштириш манбалари тасдиқланди.

 Шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида жами 67 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, бу орқали 710 та янги иш ўрни яратилиши белгиланди.

 Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган лойиҳалар орқали          7 630 нафар аҳолининг бандлиги таъминланиши назарда тутилди.

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 01.08.2019,   Кўрилган: 32   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.