» » » ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

 “ЎзбекистонРеспубликасинингайримқонунҳужжатларигаўзгартишвақўшимчаларкиритиштўғрисида”гиҚонун (ЎРҚ-603-сон, 22.01.2020 й.) Президент томониданимзоланди. Қонун билан 10 га яқин қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Жиноят кодекси вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслигига оид талабларни бузганлик ҳамда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарликни  назарда тутувчи моддалар билан тўлдирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди. Хусусан, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш (бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно) учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима белгиланди. (Ҳозирда БҲМнинг
10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда)

2. “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Фармон билан жисмоний тарбия ва спорт тизимини ислоҳ қилишнинг 2025 йилгача асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан, жисмоний тарбиява спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сони 30 фоизгача, спорт ташкилот ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сони 20 фоизгача оширилади. Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида “Tashkent Marathon” халқаро марафони, “Save Aral” халқаро экомарафони, авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали спорт туризми ривожлантирилади. Фармонга кўра, 2020 йил 1 февралдан бошлаб босқичма-босқич олимпия спорт турлари бўйича республика спорт мусобақаларида допинг-тест намуналарини олиш тизими жорий этилади. Мактаблар, ОТМлар камида биттадан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган, шу жумладан, миллий спорт турларига ихтисослаштирилади.

3. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4569-сон, 22.01.2020 й.) қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири лавозими тугатилиб, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида бир қатор лавозимлар ва котибиятлар тугатилиб, бошқа лавозимлар киритилди ва тегишли котибиятлар ташкил этилди. Жумладан, Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари, Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимлари киритилди, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятлари кабилар ташкил этилди. Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 241 нафар штат бирлигидан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

4. “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4574-сон, 28.01.2020 й.). Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти Қибрай туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил этилади. Кластер ўз ичига қуйидагиларни ташкил этишни қамраб олади: Фармацевтика техник университети; инновацион доривоситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонаси. Шунингдек, қарор билан Кластернинг васийлик кенгаши ҳамда Давлат муассасаси шаклидаги “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди.

5. “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4575-сон, 28.01.2020 й.) қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Шунга асосан, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб аҳолини дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида интервенцион харидлар тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида, Фарғона вилоятининг Фарғона ва Олтиариқ туманларида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Нишон туманларида: жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун шаффоф ва очиқ танлов ўтказиш орқали ажратиш механизми жорий этилади; жисмоний ва юридик шахсларга кейинчалик танловга қўйиш бўйича ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда махсус геопорт алорқали ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ҳуқуқи берилади; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг бозор қийматини баҳолаш ҳамда улардан солиққа тортишда фойдаланиш механизми жорий этилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ваколат ва фаолиятй ўналишлари функционал баҳолаш мезонлари асосида қайта кўриб чиқилади.

6. “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори
(ПҚ-4576-сон, 29.01.2020 й.) қабул қилинди. Қарор билан Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгаши ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди. Жумладан, кенгаш чорвачилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати корхоналари ҳамда чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди. Қарорга мувофиқ: чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик бўйича лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган
20 миллиард сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкининг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўпбўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилади; тадбиркорларга эквиваленти
20 миллиард сўмдан ошмайдиган хорижий валютадаги кредитлар учун тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизигача, лекин 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.

7. Ҳукумат қарори (39-сон, 29.01.2020 й.) билан Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман(шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади. Уй-жой ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ҳужжатларни ва сўровнома-аризани тақдим этади; комиссия ҳужжатларни 15 иш куни ичида кўриб чиқади; комиссия аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини қатор ижтимоий мезонлар асосида (талабгор номида уй-жой йўқлиги, ижарада туриши, бошқа оила билан бир уйда яшаши, кўп болалилик ва б.) аниқлайди; аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитини ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади; ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади. 2020 йил дастурлари доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича: имтиёзли давр – 1 йил; кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 11.02.2020,   Ko‘rilgan: 176   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.