» » СТАТИСТИК ҲИСОБОТЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТОПШИРИНГ

СТАТИСТИК ҲИСОБОТЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТОПШИРИНГ

  Янги тасдиқланган давлат статистика ҳисобот шаклларининг муддатларини Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ҳамда Навоий вилояти статистика бошқармасининг www.navstat.uzсайтларидан аниқлашингиз  мумкин.

  1-КВ-shakli (йиллик) ҳисоботи Микрофирма ва кичик корхоналар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар тўғрисидаги ҳисобот 27-февралдан кечиктирмасдан, 1-QX-shakli (йиллик) ҳисоботи Қишлоқ хўжалик ташкилоти фаолияти тўғрисида ҳисобот 16-февралдан кечиктирмасдан,  1-FX-shakli (йиллик) ҳисоботи Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот 16-февралдан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирамиз.

  Мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Хатирчи тумани статистика бўлими

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 24.01.2017,   Кўрилган: 513   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.