» » ТЕХНИКАНГИЗ СОЗ БЎЛСА ПАНД ЭМАЙСИЗ

ТЕХНИКАНГИЗ СОЗ БЎЛСА ПАНД ЭМАЙСИЗ

  Вазирлар Маҳкамасининг 54-сонли қарорига асосан ҳамда ИИБнинг 2- сонли буйруғига асосан автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиб- қоидалари белгиланган.

  Юқоридаги қарор ва буйруқ талабларини бажариш ҳамда туманда техник носоз транспорт воситалари билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, транспорт воситалари иштирокида содир этилаётган ноқонуний ҳатти- ҳаракатларга барҳам бериш, шунингдек туманда мавжуд транспорт воситаларининг сонига аниқлик киритиш, уларнинг қайси ташкилотга тегишлилиги ҳақида маълумотга эга бўлиш мақсадида 2017 йил 2 январдан бошлаб транспорт воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тадбири бошланди.

  Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари техник кўрикдан 2017 йилнинг 2 январидан 31 августига қадар ўтказилади.

  Юридик шахсларга тегишли транспорт воситалари эса  техник кўрикдан жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнига қадар ўтказилади.

  Шунингдек йўловчи ташиш билан шуғулланувчи, хавфли юк ташувчи, ўта оғир юк ташувчи, йирик габаритли автотранспорт воситалари 1 (бир) йилда 2 (икки) маротаба йиллик техник кўрикдан ўтказилиши лозимлигини ҳам қайд этиб ўтмоқчимиз.

  Биринчи босқич жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнига қадар;

  Иккинчи босқич жорий йилнинг 2 сентябридан 31 октябрига қадар ўтказилиши шарт.

  Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда, унинг эгаси белгиланган муддатларда ЙҲХ Давлат хизматининг ҳудудий органига ёзма ариза билан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

  -ҳайдовчилик гувоҳномаси;

  -техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисида чипта;

  -транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техник паспорти).

  Хатирчи тумани ҳудудида шахсий транспорт воситалари эгаларига қулайлик яратиш мақсадида туман ИИБ ЙҲХГда Агробанк хизмати ва автомашиналарни суғурталаш хизматлари йўлга қўйилган.

  Йиллик техник кўрик ҳафтанинг иш кунлари соат 9.00 дан 17.00 гача ўтказилади.

  Шунингдек тумандаги мавжуд корхона, ташкилотларга тегишли транспорт воситаларини ўз вақтида йиллик техник кўрикка жалб этиш бўйича туман ҳокими томонидан тасдиқланган “Йиллик техник кўрик” жадвали ишлаб чиқилиб, бу ҳақда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарларига “Огоҳлантириш хати” тарқатилмоқда.

  Техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаларининг эгалари Ўз.Р.МЖТКнинг 139- моддаси асосида маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

  Азиз фуқаролар! Ташкилот, корхона ва уюшмалар раҳбарлари! Ўз техникаларингизни соз ҳолда сақлаб, автомототранспортларингизни мажбурий йиллик техник кўрикдан ўз вақтида ўтказишни унутманг.

Бу сизни кўнгилсиз ҳодисалардан сақлайди.

 

К.БОБОХЎЖАЕВ,

Хатирчи тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 20.01.2017,   Кўрилган: 391   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.