» » ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАЁТГА

ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАЁТГА

ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАЁТГА   XXI-аср ахборот коммуникация технологиялари асри ҳам ҳисобланади. Бу соҳага мамлакатимизда давлат миқёсидаги масала,  деб қаралмокда.

   Амалдаги қарор ва ундан келиб чиқадиган ҳужжатлар асосида Хатирчи телекоммуни­кация боғламасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Хатирчи шаҳар телефон тармоқларидан Мирзо Улуғбек қишлоқ  телефон тармоқларигача 15581 метр узунликдаги шиша толали алоқа кабели тортилди ва ишга туширилди.

   Бундан ташқари А.Халимов, Ш.Рашидов ва Мирзо Улуғбек қишлоқ телефон тармоқларигача алоқанинг узлуксиз ва сифатли ишлаши учун қуёш батареялари ўрнатилиб, ишга туширилди.

   Ҳозирги кунда А.Халимов, Ш.Рашидов ва Мирзо Улуғбек қишлоқ телефон тармоқларидаги абонентлар учун IPTV ва юқори тезликдаги интернет хизматлари йўлга қўйилди. IPTV хизматида 64 та канал, интернет хизматида эса 18 та тариф режалари ишлаб турибди. IPTV ва интернет хизмати учун боғламада керакли қурилмалар ва малакали мутахассислар мавжуд.

   Йил охиригача туманнинг Э.Абдиев, Қ.Раҳ­матов, Ўзбекистон қишлоқ телефон тармоқларига ҳам шиша толали алоқа кабели тортиб, ишга тушириш кўзда тутилган.

 

А.Аҳадов,

Хатирчи телекоммуника­ция

боғламаси бошлиғи

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 19.09.2016,   Кўрилган: 499   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.