» » “Ягона дарча” маркази фаолият юритмоқда

“Ягона дарча” маркази фаолият юритмоқда

“Ягона дарча” маркази фаолият юритмоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4725-сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузурида “Ягона дарча” маркази ташкил этилиб, 2016 йил 1 январдан бошлаб туман ҳокимлигининг биносида ўз иш фаолиятини бошлади.

 Мазкур марказ томонидан туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинади: 

 

Т-р

Давлат хизмати номи

Давлат хизматини кўрсатишда амал қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номи

1.

Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тар-моқларига тайёр ҳолда улаш.

Вазирлар  Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида” ги 357-сонли қарори билан тасдиқланган Низом.

2.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана-савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида” ги ПҚ-605-сонли қарори билан тасдиқланган Низом.

3.

Умумий овқатланиш корхо-налари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги “Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида” ги 89-сонли қарори билан тасдиқланган Низом.

4.

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни келишиш).

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида” ги 357-сонли қарори билан тасдиқланган Низом.

5.

Объектни қайта ихтисос-лаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш.

6.

Қурилиш-монтаж ишларига рухсат бериш.

7.

Кўчма савдони амалга оширишга рухсат бериш.

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида” ги Қонуни.

8.

Ташқи рекламаларни жойлаш-тиришга рухсат бериш.

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида” ги ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида” ги Қонунлари.

9.

Турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги “Тад-биркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғри-сида” ги 357-сонли қарори билан тасдиқланган Низом.

10.

Ер ости бойликлари участ-касидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлигини тас-диқлаш хулосаси бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги “Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейин-чалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма заҳираларини ер ости бойлик-ларидан фойдаланувчининг ҳисоби-дан чиқариш тартиби тўғрисида” ги 232-сонли қарори билан тасдиқланган Низом.

11.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида” ги 290-сонли қарори билан тасдиқланган Низом.

12.

Махсус сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолига рухсат бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги “Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида” ги 171-сонли қарори билан тасдиқланган Низом.

13.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида” ги 290-сонли қарори билан тасдиқланган Низом.

14.

Юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” ги 1-сонли қарори билан тасдиқланган Низом.

15.

Юридик шахсларнинг бинолар ва иншоотларга (шу жумладан, ер ости иншоотларига) бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

16.

Юридик шахсларнинг ипотека ҳамда бинолар ва иншоотлар ва ер участкаларига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларини давлат рўйхати-дан ўтказиш.

 

Марказнинг Интернет тармоғидаги электрон почта манзили :

 

XAT_Yagonadarcha@umail.uz

 

Мурожаат учун телефонлар :              (0436) 544-01-53,

                                            (0436) 544-01-54, (0436) 544-51-61

 

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 09.04.2016,   Кўрилган: 1256   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.