» » Савол сиздан, жавоб биздан

Савол сиздан, жавоб биздан

Савол: “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун ҳақида тушунча берсангиз?

 

С.Комилов

 

Жавоб: “Мамлакатимиз демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” концепциясининг ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш бўйича устувор йўналишида бир қатор қонунларни қабул қилиш ва амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланган.

 Шулардан бири бўлиб, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш кўрсатилган. Шунга кўра,  давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2014-йил 5-майда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, амалга киритилди.

Мазкур қонун билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатлар тартибга олинади.

Ушбу қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш;

- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилаш.

Ушбу қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга нисбатан тадбиқ этилади.

 

Савол: “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга кўра ахборотдан фойдаланувчилар томонидан берилган сўровлар қанча муддатда кўриб чиқилади?

 

А.Намозов

 

Жавоб: Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак.

Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади.

Агар ахборотдан фойдаланувчининг сўровини кўриб чиқиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларига кирмаса, сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш ваколатига киритилган органга рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида юборилади, ахборотдан фойдаланувчи эса бу ҳақда хабардор  қилинади.

Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари олинган сўров бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари ваколатлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаса, ахборотдан фойдаланувчига сўров рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли жавоб юборилади.

Сўров рад этилган тақдирда ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.

 

Савол: “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга кўра ахборотдан фойдаланувчи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан хоҳлаган маълумотларини олиши мумкинми?

 

С.Ўринов

 

Жавоб: Ушбу қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга нисбатан тадбиқ этилади.

Шунингдек, ушбу қонун қуйидаги тартибларга тадбиқ этилмайди:

- жисмоний шахсларнинг шахсига доир маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш тартибига;

- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан аризалар, таклифлар ҳамда шикоятларни кўриб чиқиш тартибига;

- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз ваколатларини амалга ошириши муносабати билан улар томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиши тартибига;

- тақдим этилишининг ўзига хос хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятига тааллуқли бўлган ахборотнинг айрим турларига нисбатан.

 

Саволларга Навоий вилоят Адлия бошқармасининг масъул ходими М.Бозоров жавоб берди.  

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.02.2015,   Кўрилган: 605   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.