ТЕХНИК КЎРИК

ТЕХНИК КЎРИКАзиз фуқаролар ҳамда ташкилот, корхона ва уюшма раҳбарлари!

 

Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек мавжуд транспорт воситаларининг сонига аниқлик киритиш, транспорт воситаларида содир этилаётган ноқонуний ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, шу хусусидаги маълумотларни йиғиш, атроф-муҳит софлигини сақлаш мақсадида транспорт воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тадбири давом этмоқда.

Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 30-августига қадар ўтказилади.

Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш эса жорий йилнинг 1-мартидан 30-июнига қадар амалга оширилади. 

Бу борада айтиш жоизки, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи, хавфли юк ташувчи, ўта оғир юк ташувчи, йирик габаритли автотранспорт воситалари 1 (бир) йилда 2 (икки) маротаба йиллик техник кўрикдан ўтказилади.

Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш мумкин бўлмаган тақдирда, унинг эгаси белгиланган муддатларда ЙҲХ Давлат хизматининг ҳудудий органига ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

- ҳайдовчилик гувоҳномаси;

- техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисида чипта;

- транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси (техник паспорти).

 

Раҳбар ходимлар техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаларини йўлга чиқарганлиги учун тегишли қонунга асосан маъмурий жавобгарликка тортиладилар.

 

Ў.Рашидов,

туман ИИБ ЙҲХГнинг  катта инспектори

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 07.02.2015,   Кўрилган: 620   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.