» » Савол беринг, жавоб берамиз

Савол беринг, жавоб берамиз

САВОЛ: Ишончнома орқали пенсия ва нафақаларни олувчи пенсионерларга пенсия қандай тартибда тўланади ва қандай ҳужжатлар тақдим этилиши шарт?

 

ЖАВОБ: Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига 1-илова тарзида Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 160-бандида ёритилган.

Унга асосан ишончнома почтанинг тегишли бўлимида сақланади ва ишончнома тақдим этилган алоқа бўлими томонидан раҳбарнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган нусхаси 10 кун муддатда Пенсия жамғармасига тақдим этилиши шарт.

Ишончнома берган шахс пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига бир йилда камида бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак.

О.БЎРОНОВ

БТПЖ Хатирчи туман бўлими ходими

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 24.11.2014,   Кўрилган: 710   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.