» » » МАМНУНИЯТ ВА ШАРАФ БИЛАН

МАМНУНИЯТ ВА ШАРАФ БИЛАН

Асосий мақсадимиз:

 “Мамнуният ва шараф билан инсонларга ёрдам бериш”

 

         Ўтган 2019 йилнинг декабр ойида Хатирчи тумани Давлат хизматлари маркази янги бинода иш бошлаган эди. Буни қарангки, дарров бир йил ўтди. Бироқ, замонавий  дизайндаги архитектурада қурилган марказ йил давомида одамлар кайфиятини кўтарди, қулайлиги туфайли хизмат олиш  осонлашди.

- Буни қарая, навбатниям электрон қилишгани, маъқул иш бўлган-да, дейди Пирмуҳаммад ота Облоқулов. Чунки, аҳоли аввал бироз ноқулай шароитда фаолият юритган марказга кириб чиқди.... энди хоналар ҳам ёруғ, кенг, шинам. Баҳаловат хизмат олишга не етсин.

- Фарзандимни болалар боғчасига жойлаштирмоқчи эдим, бирга келгандик. Қизалоғим болалар майдончасида уйнаб ўтирибди. Бу эса марказга боласи билан бирга келадиган оналарга зўр қулайлик, - деди, ҳаяжонда, Муяссар Шокирова.

- Тадбиркорман. Қандолат цехим бор. Бизнесимни кенгайтирдим, нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришини йўлга қўймоқчиман, унинг қурилишига рухсат олиш учун келгандим. Навбат олдим, буни қаранг, марказда кичик кутубхона ҳам бор экан, шу ерда китоб мутолаа қилиб ўтирибман. Бу одамлар учун жуда яхши қулайлик-да, вақтингизни беҳуда ўтказмайсиз, - дейди хусусий корхона раҳбари Дилфуза Ҳасанова.

 

Пандемия бўлишига қарамай, жорий йилда хизмат кўрсатиш ортди. Давлат хизматлари марказлари орқали жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматлар сони 2016 йилда 16 турни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 140 га яқин давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларга 2016 йилда жами 476 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, 2017 йилда 514 та, 2018 йилда 20694 та, 2019 йилда 38763 та, 2020 йил 9 декабр ҳолатига 31094 та давлат хизматлари кўрсатилди.

 

   Туман марказидан олис маҳаллаларда яшовчи аҳолига қулайлик яратиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, сайёр давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунгача 253 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, ҳозирда бу иш кунлик давом эттирилмоқда. Аслида давлати хизматлари марказларига юмуши тушиб борадиган аҳоли қатламининг 60 фоизи бу тадбиркорлар ҳисобланади. Хатирчи туманида бу борада алоҳида саноат ҳудуди мавжуд бўлиб, унда қўшма корхоналардан тортиб, маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш корхоналаригача мавжуд. Туркиялик ҳамкорлар билан янгидан бўёқ заводи, текстил ҳамда тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқариш фабрикалари ҳам қад кўтарди. Хуллас, аҳоли ва тадбиркорларга кўмак беришда доимо шаймиз. Фурсатдан фойдаланиб, Давлат хизматлари агентлиги ташкил топганининг уч йиллиги билан барчани қутлайман. Биз доимо одамлар орасида бўламиз. Асосий мақсадимиз -мамнуният ва шараф билан инсонларга ёрдам бериш.

Қахрамон Худоёров,

Хатирчи тумани Давлат хизматлари маркази директори

 

МАМНУНИЯТ ВА ШАРАФ БИЛАН
МАМНУНИЯТ ВА ШАРАФ БИЛАН

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 10.12.2020,   Ko‘rilgan: 90   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.