СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!

СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!  Байрам тадбирини мактаб директори З.Маматова очиб берди. Тадбирда туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири А.Халилов иштирок этиб, ўқувчиларни Наврўз айёми билан муборакбод этди.

  Байрам тадбирида 8-синф ўқувчилари 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Ушбу шартлар қуйидагилар:

  1. Байрам табриги.

  2. Қизлар учун гул ясаш, ўғил болалар учун чуп оёқда юриш.

  3. Лапар айтиш.

  4. Дастурхон безатиш.

  1-шарт мобайнида ўқувчилар яшариш-янгиланиш байрами “Наврўз” билан йиғилганларни муборак этишди ва Наврўз байрами, Наврўз тарихи ҳақида маълумотлар беришди.

  2-шарт бўйича 8- Б синф ўқувчилари ғолибликни қўлдан бой беришмади.

Лапар айтиш шартида ўқувчилар миллий урф-одатларимизни халқ лапарларини айтиш орқали акс эттириб беришди.

  Дастурхон безатиш шартида ўқувчилар байрам дастурхонини ўзбек миллий таомлари: сумалак, ҳалим, ош, кабоб, кўк чучвара, гўжа, кўк сомса ва бошқа таомлар билан безатишди.

  Тадбир натижасига кўра барча синфлар ғолиб деб топилди ва туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

  Тадбир давомида миллий спорт ўйинлари ҳам ўтказилиб борилди ва ғолиб бўлган ўқувчилар ҳам Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

 

Ш.Тоирова,

20-сонли умумтаълим мактаби

ММИБДЎ

 

СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!      СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!

СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!      СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!

СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!      СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!

СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!      СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!

СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!      СЕНИ СОҒИНДИК, НАВРЎЗ!  

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 17.03.2017,   Кўрилган: 399   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.