» » » БУЮК ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ

БУЮК ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ

БУЮК  ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ  Жорий йилнинг 31 январь куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун - 30 январь санасини нишонлашга бағишлаб маънавий-маърифий хотира тадбири ўтказилди.

  Тадбирда Халқ депутатлари Хатирчи тумани Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этишди.

  Тадбирда халқимизнинг ўз мустақиллигига эришишига, юртимизнинг обод ва кўркам бўлишига раҳнамолик қилган буюк инсоннинг жасорати ёдга олинди.

  Тадбирда туман ҳокими Ғ.Алиев, тумандаги 88-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Сайидахмедова ҳамда Хатирчи Тиббиёт коллежининг иқтидорли ўқувчиси Л.Мамарасулованинг маърузалари тингланди.

  Шунингдек, тадбирда 88-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ва 20-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.

  Тадбир сўнггида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида видеоролик намойиш этилди.  

 

БУЮК  ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ      БУЮК  ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ

БУЮК  ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ      БУЮК  ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ

БУЮК  ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ

 

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 31.01.2017,   Кўрилган: 285   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.