» » » “Менинг бизнес ғоям” танловининг тарғиботи

“Менинг бизнес ғоям” танловининг тарғиботи

“Менинг бизнес ғоям” танловининг тарғиботи  Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлигини кафолатларини ҳуқуқий меҳанизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва иш билармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида “Камолот” ЁИҲ Хатирчи туман Кенгаши, “Ёш тадбиркор” консультатив маркази, Микрокредитбанк вилоят бошқармаси ва туман филиали ҳамкорлигида жорий йилнинг 16 январь куни Хатирчи Агросервис касб-ҳунар коллежида “Менинг бизнес ғоям” танловининг тарғиботи бўлиб ўтди.

  “Ёш тадбиркор” консультатив маркази координатори А.Турсунов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда ёшларни тадбиркорлик соҳасига жалб этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида малака ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган семинар-тренинг ташкил этиш билан бир қаторда мамлакатимизда ёшларга тадбиркорлик соҳасида яратилаётган имкониятлар, қабул қилинган қонунлар билан таништириб ўтди.

  Навоий вилояти Микрокредитбанк ҳодими Ў.Қаршиев ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, бизнес режа, маркетинг режа тузиш, бизнес психологияси, ёшларни тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда амалий ёрдам беришга қаратилган ўқувлар, учрашувлар ташкил этиш ҳақида тўхталиб ўтди.

  Тадбиркор “Менинг бизнес ғоям” танловининг республика босқичи ғолибиФ.Тошмуродов сўзга чиқиб, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, давлат солиқ инспекцияси, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, касаба уюшмалари федерацияси ва меҳнат бўлимлари билан ҳамкорликда таълим муассасаларда доимий равишда фаолият юритадиган “Бизнес клуб”ларга ўқувчи ёшларни жалб қилиш тўғрисида гапирди.

  Тарғибот давомида тадбир иштирокчиларига “Менинг бизнес ғоям” танловининг 2016 йилги иштирокчилари, “Бўстонлиқ” оромгоҳидаги ўқув машғулотлари, тақдирлаш маросимлари тўғрисидаги видеоролик намойиш этилди.

 

А.Турсунов,

“Ёш тадбиркор” консультатив

маркази координатори

 

“Менинг бизнес ғоям” танловининг тарғиботи      “Менинг бизнес ғоям” танловининг тарғиботи

“Менинг бизнес ғоям” танловининг тарғиботи

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 18.01.2017,   Кўрилган: 376   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.