» » » БУЮК ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ

БУЮК ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ

БУЮК ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ   Хатирчи тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг Ватанимиз равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида “Энг буюк жасорат соҳибига эҳтиром” мавзусида “Хотира дарси” ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги, тумандаги корхона ва ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.

   Дарсни туманимиз ҳокими Ғ.Алиев ўтди. У дарс давомида И.Каримовнинг таржимаи ҳоли билан иштирокчиларни таништирди. Биринчи Президентимизнинг асарлари, буюк хизматлари, аҳолининг марҳум ҳақидаги фикрлари ҳақида батафсил тўхталди.

   Дарс давомида “Эртанги кун бизники, марра бизники!” видеофильми намойиш этилди.

   Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган “Хотира дарс”лари барча корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида ўтказилди.

 

БУЮК ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ    БУЮК ЖАСОРАТ СОҲИБИГА ЭҲТИРОМ

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 15.09.2016,   Кўрилган: 551   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.