» » » Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли

Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли

Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли   Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хатирчи туман кенгаши томонидан “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда, Ўзбекистон ХДП Хатирчи туман кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, партия фаолларива ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар ходимлари фаол иштирок этишди.

   Кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, Ўзбекистоннинг барқарор ва тинч йўл билан тараққий этишида уларнинг ролини ошириш,  хотин-қизларда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда ўз имкониятларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш кўзда тутилган, шунингдек, Ўзбекистон ХДП Устави, сайловолди дастури ҳамда амалий ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда партия сафидаги  хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш, қонунчилигимизда белгиланган, хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозимлиги хусусидаги  меъёрнинг ижросини таъминлашдан иборат.

   Мазкур кўрик-танловда иштирок этган 9 нафар иштирокчилар орасида 88-ДИУМ иштирокчиси Қурбонова Мафтуна Шавкатовна - “Ижтимоий ёрдамга муҳтожликдан-  фаровон  турмуш сари “ лойиҳаси билан фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон ХДП туман кенгашининг 1-даражали дипломи ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.    Шунингдек, “Зарбдор”МФЙ шарафини ҳимоя қилган иштирокчи Нарзуллаева Ҳанифа Шокировна 2- ўринни,  “М.Улуғбек”МФЙ шарафини ҳимоя қилган Маматова Нилуфар Қобиловна 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон ХДП туман кенгашининг 2 ва 3-даражали дипломини қўлга киритди.

   Тадбирда сўзга чиққанлар мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини янада юксалтириш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардаги иштирокини фаоллаштириш, жамиятнинг ҳар бир жабҳасида кенг иштирокини таъминлаган ҳолда ташаббускорлигини ошириш масалаларига давлат сиёсати даражасила қаралиб келинмоқда.

   Ушбу кўрик танлов ҳам  танлов иқтидорли ва фаол хотин-қизларнинг ўз имкониятлари намоён этишга, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган масалалар юзасидан ўзларнинг қараш ва фикрларини  билдиришига ҳамда партия электорати манфаатларига дахлдор бўлган қатор  масалаларга ечим топишда ўзларининг лойиҳалари билан иштирок этишга имконият яратди. Иштирокчилар асосий эътиборларини мамлакатимизда  амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига, хусусан тақдим этаётган лойиҳаларининг ижтимоий йўналтирилганлигига, ҳамда хотин-қизлар учун барқарор иш ўринларини яратишга,  уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ҳиссасини янада кенгайтиришга қаратишди. Қолаверса, иштирокчилар партиямиз электорати манфаатларига даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун – моҳияти ва аҳамиятини очиб бериб, бир қатор Қонунларни янада такомиллаштиришда ўзларининг асосли ва аниқ бўлган таклиф, мулоҳазаларини билдирдилар.

   Тадбир давомида ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан қатнашчиларининг хотин-қизлар учун барқарор ва юқори иш ҳақи тўланадиган иш ўринлари яратишнинг муайян  омили ёки асосини очиб берганликлари, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда энг мақбул ҳамда самарали шакл ва услубларни тақдим этганликлари,  кам таъминланган, иш ҳақи ёки қўшимча даромадларга эга бўлмаган ижтимоий ёрдамга муҳтож оила ёки шахснинг турмуш даражасини давлат ва жамият, шунингдек фуқаролар томонидан  қўллаб-қувватлаш орқали яхшилаш йўлларини очиб беришга доир янги ғоялар билан иштирок этганликлари эътироф этилди.

 

З.Қаршиев,

Ўзбекистон ХДП

туман кенгаши раиси  

 

Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли    Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли

Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли    Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 14.09.2016,   Кўрилган: 359   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.