» » » Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним! Мустақиллик куни байрами туманимизда тантанали равишда нишонланди.

   Тантаналарнинг асосий қисми туман маркази Янгиработ қўрғонида бўлиб ўтди. Шу куни эрта тонгданоқ карнай-сурнай садолари тумандошларимизни, меҳмонларни Маданият ва истироҳат боғига чорлади.    Бу ерда туманимиздаги қишлоқ фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотлар байрам дастурхони тузаб, меҳнат фахрийларини, ишлаб чиқариш илғорларини, маҳалла фаолларини унга таклиф этишди.

   Тантаналар сўнгра “Ёшлик” уйингоҳига кўчди. Бу ерда ёш спортчилар миллий ва эркин кураш, шарқ якка кураши, бадиий гимнастика бўйича маҳоратларини намойиш этишди.

   Томошабинлар билан лиқ тўлган ўйингоҳда туман ҳокими Ғ.Алиев табрик нутқи сўзлади. У мустақилликнинг аҳамияти, уни мустаҳкамлаш борасида ўтган 25 йил давомида амалга оширилган улкан ишлар хусусида гапирди. Шунинг баробарида барчани Мустақиллик куни байрами билан самимий қутлаб, эзгу тилакларини билдирди.

   Шу куни туманимиз санъаткорлари байрам учун махсус тайёрланган, тинчликни, Ватанни, мустақилликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ўрин олган байрам дастурини намойиш этишди.

   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимованинг тадбирга ташриф буюриши, у томонидан ижро этилган халқона қўшиқлар байрам тантанаси иштирокчиларига ҳақиқий совға бўлди.   

А.Ҳосилов,

“Хатирчи ҳаёти” газетаси

бош муҳаррири

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!    Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 12.09.2016,   Кўрилган: 676   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.