“Ташаббус – 2016”

 “Ташаббус – 2016”Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун ўтказилиб келинаётган анъанавий “Ташаббус” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

 Фермерлар, тадбиркорлар, ҳунармандлар ўз маҳсулотларини Маданият саройи фойесида намойиш этишди.

 Ҳакамлар уларнинг маҳсулотларини синчиклаб ўрганишди, фаолиятлари билан қизиқишди. Танлов давомида янги номлар, янги маҳсулотлар кашф этилди.

 Танлов якунига кўра эса “Уста Фазлиддин Ширинов” хусусий корхонаси раҳбари Ф.Ширинов “Энг яхши тадбиркор”, “ Соли бобо” фермер хўжалигининг раиси А.Эшонқулов “Энг яхши фермер”, Х.Муродова “Энг яхши ҳунарманд” деб эътироф этилишди.

 Танловда шунингдек К.Эргашева “Энг ёш аёл тадбиркор”, “Муҳаммад Али қувончи” МЧЖ “Энг яхши солиқ тўловчи”, “Жўра Содиқ” кичик корхонаси раҳбари Э.Содиқов “Энг ёш тадбиркор” йўналишларида ғолиб бўлишди.

 

“Ташаббус – 2016”      “Ташаббус – 2016”

“Ташаббус – 2016”      “Ташаббус – 2016”

“Ташаббус – 2016”      “Ташаббус – 2016”

“Ташаббус – 2016”      “Ташаббус – 2016”

“Ташаббус – 2016”      “Ташаббус – 2016”

“Ташаббус – 2016”      “Ташаббус – 2016”

“Ташаббус – 2016”      “Ташаббус – 2016”

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 24.03.2016,   Кўрилган: 776   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.