ГУЛЛАР БАЙРАМИ

ГУЛЛАР БАЙРАМИ Март ойи табиий фанлар ойлиги ҳисобланади. Шу боис мактабимизда кимё, физика ҳамда жисмоний тарбия фанлари ўқитувчилари томонидан очиқ дарслар бўлиб ўтмоқда.

 Яқинда табиий фанларга бағишланган “Гуллар байрами” тадбири ҳам бўлиб ўтди. Маҳалла фахрийлари, ота-оналар ташриф буюрган ушбу тадбирни мактабимиз директори Салоҳиддин Тўхтаев очди.

 Хона гуллари парвариши билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар билдирилган маросим жуда қизиқарли тарзда ташкил этилди.  Гулларнинг тарихи ҳамда ўзлари ўстирган гуллар ҳақида тўлқинланиб гапириб бераётган ўқувчи ўғил-қизларнинг қувончи чексиз бўлди. Улар ўзи ўстирган хона гулларидан меҳмон бўлиб келган иштирокчиларга совға қилишди.

 Турфа хил гуллар ўстираётган 6-синф ўқувчиси Мунира Абдинаимова, 7-синф ўқувчилари Маржона Маҳмудова, Диёра Аҳмедова ҳамда 8-синф ўқувчиси Барно Мустафоева ғолиб бўлишди.

 Жозибали рақслар, қизиқарли саҳна кўринишлари ҳамда бадиий ижод намуналари барчада чуқур таассурот қолдирди.

 

Гулноза Файзиева,

66-мактабнинг биология фани ўқитувчиси

 

ГУЛЛАР БАЙРАМИ      ГУЛЛАР БАЙРАМИ

ГУЛЛАР БАЙРАМИ  

 

     

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 17.03.2016,   Кўрилган: 1321   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.