“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ”

“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ”   Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув бўлими ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши ҳамкорлигида жорий йилнинг 14 март куни Хатирчи Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ёш қутқарувчи” республика кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Мазкур мусобақа Низом асосида 5 та шарт бўйича ташкиллаштирилиб, ҳар бир жамаодан 8 нафардан иштирокчилар қатнашишди.

Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни Хатирчи Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, 2-ўринни Хатирчи Енгил саноат касб-ҳунар коллежи ҳамда 3-ўринни Хатирчи Хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи жамоалари эгаллашди.

1-ўринни эгаллаган Хатирчи Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари ва тадбирда фаол иштирок этган жамоалар “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

 

Ф.Худойшукуров,

“Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши етакчи мутахассиси

“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ”      “ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ”

“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ”      “ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ”

“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ”      “ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ”

“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ”      “ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ”

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 16.03.2016,   Кўрилган: 927   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.