ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ Жорий йилнинг 1 март куни тумандаги Маданият саройида ўзбек шоираси Зулфияхоним таваллудининг 101 йиллигига бағишланган “Зулфияхоним издошлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир таълим муассасаси директори З.Маматова, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Неъматова, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши, таълим муассасининг  “Зулфияхоним издошлари” клуби аъзолари ҳамда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамкорлигида ташкил этилди.

 Тадбирга туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Пирматова, туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири А.Ҳалилов, “Соғлом авлод учун” жамғармаси туман таянч пункти раҳбари С.Жўраева, “Навбаҳор” МФЙ раиси З.Олтинова, кўп тармоқли марказий поликлиника бош шифокори З.Нурмаматова ҳамда таълим муассасаси ўқувчиларининг оналари таклиф этилди.

 Тадбирда ўқувчилар Зулфияхоним ижоди ҳақида уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) сўзлаб беришди. Буюк шоира шеърларидан намуналар айтишди, қўшиқларга рақс тушишди.

 Тадбир иштирокчилари, яъни “Зулфияхоним издошлари” клуби аъзоларидан Омонтошева Муҳайё, Очилова Лобар, Муродуллаева Севаралар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

  Тадбир сўнгида ота-оналар ва меҳнат фахрийлари тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ      ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ      ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ

ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ      ЗУЛФИЯХОНИМ ИЗДОШЛАРИ

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.03.2016,   Кўрилган: 772   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.