“КАМАЛАК” ЮЛДУЗЛАРИ

“КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ    “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 3 апрелдаги 07-07/1-76-сонли Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг 37-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 октябр куни 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ва унинг ҳомийлигидаги “Камалак” болалар ташкилоти, туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими билан ҳамкорликда “Камалак” юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди.

  Фестивалдан мақсад иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маъданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш эди.

  Ушбу танловда 300 нафардан ортиқ болалар 6 та йўналиш бўйича ўз иқтидор ва истъедодларини намойиш этишди.

  Фестивал якунида 24 нафар болалар ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди. Танлов ғолибларига ва фаол иштирок этган ёшларга ташкилотчиларнинг диплом, сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Ш.Ражабов,

“Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши

раиси ўринбосари

 

Тадбир фотолавҳалари

 

“КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ   “КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ

“КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ   “КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ

“КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ   “КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ

“КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ   “КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ

“КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ   “КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ

“КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ   “КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ

“КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ   “КАМАЛАК”  ЮЛДУЗЛАРИ

 

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 07.10.2015,   Кўрилган: 908   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.