КЕКСАЛАР ЗАВҚИ

КЕКСАЛАР ЗАВҚИ  “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан туманимиздаги юзлаб отахонлар ва онахонлар қадимий шаҳарларга саёҳат уюштириб, муқаддас қадамжоларни зиёрат этишмоқда, шаҳарлардаги ижобий ўзгаришлар билан танишишмоқда.

   Шундай саёҳатлардан бири яқинда “Нуроний” жамғармаси туман Кенгаши ва ушбу Кенгашнинг Пўлкан шоир ҚФЙ қошидаги жамоатчилик маркази  ҳамкорлигида ўтказилди.

Мазкур ҳудудда яшовчи 54 нафар нуронийлар Самарқанд шаҳрида бўлишиб, Улуғбек обсерваторияси, Регистон майдони,      Шоҳи зинда мажмуаси ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишишди. Йўл- йўлакай имом ал-Бухорий зиёратгоҳида ҳам бўлишди.

  Бир олам таассурот билан қайтишган кексалар саёҳат ташкилотчиларини, ҳомийлардан Олтинсой санаторийси маъмуриятини, Ғ.Қодировни ва бошқаларни дуо қилиб қолишди.

 

    Н.ҲАСАНОВ,

   “Нуроний” жамғармаси Хатирчи туман Кенгаши раиси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.10.2015,   Кўрилган: 810   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.