Маҳалла маликаси

Маҳалла маликаси     Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг          24 йиллиги байрами муносабати билан ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида “Олчинобод” маданият  ва аҳоли дам олиш марказида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!” шиори остида “Маҳалламиз маликаси” кўрик танлови ўтказилди. Тадбирга кекса онахонлар ҳам таклиф этилди.

Мазкур тадбир туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими ҳамда туман тарихий ўлкашунослик музейи маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда етти нафар маҳалла қизлари - Малика Қаюмова (“Фидокор” МФЙ), Сарвиноз Райимова (“Мирзо Улуғбек МФЙ”), Феруза Сағдуллаева (“Жалойир” МФЙ), Тошбўри Зайдинова (“Бунёдкор” МФЙ), Комила Қурбонова (“Маданият” МФЙ), Шаҳло Шодиева (“Оқ олтин” МФЙ) ҳамда Малика Назарова (“Олмазор” МФЙ) таништирув ва табрик, интеллектуал салоҳият, пазандалик сирлари ва эркин мавзу шартлари бўйича беллашдилар.

Тадбирда туман Маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли “Янгиработ”, “Саховат”, “Қорача” “Янги йўл” ва “Пўлкан” маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг бадиий жамоалари ўзларининг Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларини хушнуд этишди. 

Мазкур тадбирда “Бунёдкор” МФЙ вакиласи Тошбўри Зайдинова “Маҳалламиз маликаси” танловида ғолиб деб топилди.

 

Тадбир фотолавҳалари

 

Маҳалла маликаси
Маҳалла маликаси
Маҳалла маликаси
Маҳалла маликаси
Маҳалла маликаси
Маҳалла маликаси
Маҳалла маликаси
Маҳалла маликаси
Маҳалла маликаси
Маҳалла маликаси
Маҳалла маликаси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.09.2015,   Кўрилган: 1314   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.