“Бахшилар, юртни куйлайди”

“Бахшилар, юртни куйлайди”2015 йил 17 май куни Хатирчи туманининг Олтинсой ширкат хўжалиги марказида Ўзбекистон  Республикаси Давлат  мустақиллигининг йигирма  тўрт йиллигига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-451-сонли Қарори, 2015 йил “Кексаларни  эъзозлаш  йили” давлат  дастури  доирасида вилоят  Маънавият  ва маърифат Кенгашининг  йиғилиши  қарорига  асосан  миллий  қадриятларимиз, қадим  адабиётимиз ва халқ амалий  санъатининг ноёб йўналишларини асраб-авайлаш мақсадида “Бахшилар, юртни куйлайди” фестивали ўтказилди.

         “Бахшилар, юртни куйлайди”- деб  номланган фестивални вилоят  ҳокими Э.О.Турдимов ўз кириш сўзи  билан  очиб  берди ва  иштирокчиларга омадлар тилади. 

“Бахшилар, юртни куйлайди”“Бахшилар, юртни куйлайди”

 

   

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбир қадимдан  эзгу  ғоялар  йўғрилган шеърлару достонлар айтиб   келган  бахшилар,  эшитган  кишининг  юрагида  завқу- шавқ  уйғотувчи  ўлан  ва  лапар  айтувчиларнинг чиқишлари, рассомларнинг энг сара ижод намуналарини намойиш этиш билан бошланди.

 

“Бахшилар, юртни куйлайди” “Бахшилар, юртни куйлайди”

 

 

 

 

 

 

 

 

  

“Бахшилар, юртни куйлайди” фестивалида ижодкорлар қуйидаги йўналишлар бўйича ўз ижодий салоҳиятларини намойиш этдилар:

 

         - “Энг гўзал достон (бахши,оқин,жировлар) ижрочиси” номинацияси;

 

         - “Энг яхши ўлан-лапар ижрочиси” номинацияси;

 

         - “Энг яхши ҳажвий шеър” номинацияси;

 

         - “Энг гўзал сурат” номинацияси;

 

         - “Энг яхши ўйин кўрсатган жамоа” номинацияси;

 

         - “Энг яхши ўйин кўрсатган аёллар жамоаси” номинацияси;

         - “Халқ ўйинларини тиклашдаги хизматлари учун” номинацияси.

“Бахшилар, юртни куйлайди” “Бахшилар, юртни куйлайди”

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда Сурхондарё вилоятидан келган Ўзбекистон халқ бахшиси  Абдуназар Поёнов, Жўра бахши Сапаров, Мамарасул бахши Эшимов, Қашқадарё вилояти бахшилари Қодир бахши Раҳим ўғли, Ўзбекистон халқ  бахшиси Қаҳҳор  Раҳимов,  Ўзбекистон  Халқ  бахшиси  Абдумурод  Раҳимов,  Конимех  туманидан  келган Исабеков  Сабит (терма), Боймурод Дархан (терма),  Қуватбаев Мағавия (терма) бахшилар беллашишди.

“Бахшилар, юртни куйлайди” “Бахшилар, юртни куйлайди”

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, тадбирда Хатирчи туманининг “Ёр-ёр” фольклор-этнографик Халқ жамоаси, Томди туманидан Қосимов Бахтберган,  Апписбаев Толғат, Учқудуқ туманидан Хужанбаев Қасимбек, Навбаҳор  туманидан  Пўлатова  Шоира (Ўзбек  халқ  термалари), Бобомуродов  Лутфулло,  Ахтам Самандаров, “Хушон замон”  фольклор этнографик  Халқ жамоаси,  Нурота  туманидан  “Нуржамол”  фольклор этнографик  Халқ жамоаси  ва  Кармана туманидан “Кармана  юлдузлари” фольклор этнографик бадиий  жамоалари  иштирок  этдилар. 

“Бахшилар, юртни куйлайди” “Бахшилар, юртни куйлайди” “Бахшилар, юртни куйлайди” “Бахшилар, юртни куйлайди” “Бахшилар, юртни куйлайди” “Бахшилар, юртни куйлайди”

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 20.05.2015,   Кўрилган: 1425   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.
Страница 1 из 2 | Следующая страница